Тафаккур ўйини ёхуд футболни нега севамиз?
| Баҳо: |
+3; -0
|
Тафаккур — тақдир, тақдир — тафаккур, дейдилар.
Мана, тақдир экан, ўзбек футболига шиддат-ла кириб келаётган, аллақачон ўз ўқувчиларини топиб бошлаган сайтда мунтазам қатнашиб туриш имконияти туғилди. Бир томони масъулият, бир томони, яшириб нима қилдим, мамнуният...
Футбол ҳақида фикр юритар эканман, жуда ғалати, бири бирига зид ўйлар босиб келаверади. Масалан, охирги пайтларда бирон ноодатийроқ ҳисобга дуч келсам, дарров дилимга шундай шубҳа оралайди: мабодо, мабодо-оо, бу ўйин ҳалигидай ... бўлса-чи? Кейин ўтириб узоқ ўй сураман. Футболнинг кундалик ҳаётимизда тутган ўрни тобора каттариб бораётганини, эндиликда у шунчаки спорт тури ёки спорт-шоу эмас, умуминсоний қадриятга айланиб қолганини ҳис этаман. Қадрият шундай нарсаки, доимо юксалиб, одамларга эзгулик улашиб боради, ҳаётга муҳаббат уйғотади. Муҳаббат гўзалликдан туғилади. Гўзалликни эса муҳокама қилиш қийин. У — топишмоқ. Шу тариқа кейин ўз-ўзидан гўзаллик ва футболнинг алоқадоролиги мулоҳаза юритишга мавзу бўлади. Хуллас, тушунчадан тушунчага ўтиб, моҳиятга яқинлашиб, охир-оқибат фалсафа билан рўбарў келамиз.
Фалсафа — тушунчалар табиатини текширади. Аниқлайди. Фарқли жиҳатларни кўрсатади. Маълумингизки, футболда ҳам бир қатор сўзлар, иборалар ишлатилади. Чунончи, тўп, стадион, дарвоза, ўйинчи (футболчи), йирик ҳисоб, нурсиз дуранг, жанговор дуранг, томошабоп ўйин, келишилган ўйин...
Қаранг, бир зум нафасни ростлаб, юқорида зикр этилган сўзлар мулоҳаза қилиб кўрилса, улар негизида янги-янги маъно англашилади. Сиз энди тафаккур қилаяпсиз, хаёлингизда кўпдан-кўп ўйинлар, ҳолатлар, ижрочилар жонланмоқда... Шу тариқа тушунчадан тушунчага ўтиб борасиз ва фикрлаш дангасалиги дея аталган, бугун беҳад кўп урчиган иллатга қарши беихтиёр курашасиз. Демак, футбол шунчаки ўйин эмас! У Сизни янада равшанроқ фикрлашга ҳам ўргатади.
Қўққисдан битта хабар ўқиб қолдингиз: фалон футболчи фалон жамоага ўтармиш... Эслаб кўринг, шундай ахборотни ўқиганингизда дастлаб не хаёллар кўнгилга келади?
Футболчи, унинг ҳозирги клуби, ўтмоқчи бўлган клуби, янги клубга ўтишга туртки бўлаётган омиллар, бу омилларнинг ҳаёт ҳақиқатларига мослиги, энг қизиғи, бундай кўч-кўчнинг ёзилмаган сабаблари ҳам мавжуд эканлиги мияда фикрлаб кўрилади. Хўш, футболдан ташқари яна нима, қайси воқелик мутлақо манфаатсиз, аҳамиятсиз бўлгани ҳолда бунчалар ўйга толдиради?
Муҳтарам ўқувчим!
Мен мазкур блогдаги чиқишларим орқали футболнинг моҳияти, ижтимоий ҳаётга, маданиятга таъсири борасида сўзлашни мақсад қилганман. Билмадим, ёзганларим Сизларга манзур бўладими-йўқми... Бу ўринда эса мулоҳазалар манзарасидан бир қатра илиндим, холос. Фақат кейинги битиклар учун бир изоҳ, тушунтириш тарзида ушбуни ёздим...
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
BEKXXX |
Сана: 09.03.2012 21:19. BEKXXXга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 09.03.2012 13:46. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол нашрлари ва холислик...
- Инкорни инкор ёхуд заруратми, ё, тақдир-II
- Ёлғончи фаришталар
- Заруратми ё тақдир?
- Саккизта тўлқин
- Режа
- Тартибсиз тартиб...
- Тафаккур ўйини ёхуд футболни нега севамиз?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












