Заруратми ё тақдир?
| Баҳо: |
+-1; -0
|
... бир кун қолди. Футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ ўз тарихида илк бора Олимпия ўйинларига тўғридан-тўғри қатнашиш имкониятига эга бўлиб турибди. Энди гапни буёқдан эшитинг.
Фалсафани ўқиганмиз. Ўқимаганларга-да, гал келар, бироқ бу илми хикмат билан оз-моз таниш бўлганлар кўпчиликни ташкил этади, деб умид қиламан.
Хуллас, фалсафада ажойиб категориялар бор: зарурат, сабаб, оқибат. Бўлса бўлибди-да, бизга нима дерсиз? Аммо, бироз шошилманг. Бунинг таърифи-ю, мантиғида гап кўп.
Ернинг тортишиш қонунини, ўша сиз-у биз билган бутун олам тортишиш қонунини дейман-да, ким кашф қилган? Баракалла. Исаак Ньютон. Қандай сабаб билан кашф этган? Яна топдингиз! Физик алломанинг бошига олма “тўп этиб тушган”. Шундан сўнг олим ўйлаб қолган: “Шошма, олма келиб тушди. Ниманинг эвазига?”. Мана шу тахлит саволлар қарийб уч кило келадиган мияда (лекин гап вазнда эмас, ахир бу И.Ньютоннинг мияси!) айланиб, охири “Бутун олам тортишиш қонуни”ни юзага келтирган, аниқроғи илмий парадигмага айланган. Бунинг футбол-у, фалсафа категориялари билан нима алоқаси бор деяпсизми? Салгина шошманг-да, келиб қолдик.
Алқисса, фалсафанинг зарурият категориясига кўра, инсонлар нимага эхтиёж сезишса, у албатта амалга ошади. Яъни, Ньютон қонунни заруриятдан кашф этган. Ўша пайтда инсонлар олдида ернинг тортишиш кучини аниқлаш зарурияти туғилган. Уни кашф этиш чеки эса Ньютонга тушган. Агар у қилмаса, бошқа олим қиларди ўша буюк ишни. Яна айнан ўша даврда. Сафсата эмас, фалсафа бу! Янаям соддалаштирсак бундай: олма Ньютонгача хам одамларнинг бошига тушган, хозир ҳам тушади. Нима демоқчилигимизни англаб етдингиз чамамда. Бу ёғи бошқа категориялар — сабаб ва оқибат қолди. Уларга хам жой бор. Олма тушгани — сабаб, қонунни кашф этилиши — оқибат. Бу оқибатдан бутун инсоният мамнун.
Азизлар! Қадрли футбол фанатлари! Биз айтмоқчимизки, олимпия ўйинларига чиқиш зарурияти чиндан туғилган бўлса, чиқамиз ўша, ҳар тўрт йилликнинг хос футбол байрамига. Буёғига “сабаб” Абрамов бўлсин-у, “оқибат” Лондон майдонлари бўлсин. Ич-ичимиздан хоҳлаяпмиз шуни. Жаноб Абрамовнинг “бошига олма тўп этиб тушди”. Катта ишонч билан сезиб турибмиз, бош мураббий “нега” деган саволни ҳам қўйди. Оқибатини кутамиз энди. Лондон ўзи томон тотиб турганда, тортишиш кучи бўлиб турганда, хартугул буни зарурият атасак бўлар.
Фикримизни шу жойда мухтасар қилиб қўятурайлик. Чиқамиз олимпиадага. Чиқмасак хали зўр зарурият туғилмабди. Хафа бўлмасак хам бўлади. Начора: Аямажуз олти кун, қаҳри келса — қаттиқ кун...
P.S. Юқоридагиларни ўқиб, бизга инкор айтмоқчисиз, сездик нима демоқчилигингизни. Тўғри, буни тақдир хам дейишади. Янаям лўнда айтганда пешонада бўлса чиқамиз! Бу гапда ҳам жон бор. Яъни барча нарса тақдирдан. Инкорингиз ўринли. Хали фалсафада инкорни инкор деган қонун ҳам бор. Бу хақда ўйиндан сўнг дардлашамиз! (кечирасиз, гаплашамиз, дардлашишга йўл бўлсин?!)
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
MUNIS |
Сана: 14.03.2012 09:50. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ABITURIYENT |
Сана: 13.03.2012 20:15. ABITURIYENTга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
NAVBAXOR |
Сана: 13.03.2012 19:50. NAVBAXORга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
FOTIX |
Сана: 13.03.2012 19:47. FOTIXга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
NAVBAXOR |
Сана: 13.03.2012 19:45. NAVBAXORга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
DJAYXUN |
Сана: 13.03.2012 19:21. DJAYXUNга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
DJAYXUN |
Сана: 13.03.2012 19:19. DJAYXUNга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
PIRLO |
Сана: 13.03.2012 18:25. PIRLOга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 13.03.2012 18:14. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
ROSSONERI |
Сана: 13.03.2012 18:12. ROSSONERIга ёзиш |
+1; -0
|
|
0
|
|
SARDORMUSAEV |
Сана: 13.03.2012 18:11. SARDORMUSAEVга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
MOBITEL |
Сана: 13.03.2012 17:51. MOBITELга ёзиш |
+0; -0
|
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол нашрлари ва холислик...
- Инкорни инкор ёхуд заруратми, ё, тақдир-II
- Ёлғончи фаришталар
- Заруратми ё тақдир?
- Саккизта тўлқин
- Режа
- Тартибсиз тартиб...
- Тафаккур ўйини ёхуд футболни нега севамиз?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












