A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Тартибсиз тартиб...

Баҳо:
+1; -0

Ҳар қандай тартибсизликда муайян тартиб бўлади. Қанақасига? Ҳозир тушунтираман.
Бирдан ўнгача бўлган рақамни қоғозга ёзиб чиқинг. Кейин аралаш қилиб кетма-кет жойлаштиринг. 1, 9, 8, 4 ва ҳоказо... Мантиқан ҳеч қандай тартиб йўқ. Лекин, ана шу кетма кетлик бу ҳолатда ўша ўнта рақамнинг жойлашиш тартибидир.
Футбол, биродарлар, аслида тартибсиз тартиб асосида ўйналади. Ҳолатга қараб жой алмашишлар, вазиятга баҳо бериб, муайян позицияда туришлар, кенгроқ олсак, қуръа, ўйиндан олдин танга ташлаб дарвоза танлашлар — буларнинг барида аниқ тартиб йўқ.
Аввалроқ режа ҳақида ёзгандим. Клубнинг, мураббийнинг режасизлигини танқид қилгандим. Энди эса тартибсизлик ҳақида қоғоз қоралаб ўтирибман. Буёғи қандай бўлди? Бу ҳақда кейинроқ...
Табиатдаги барча кучлар — физик, табиий, руҳий (алоҳида шахснинг, гуруҳларнинг руҳи назарда тутилмоқда, илоҳиёт эмас) энергиялар тўқнаш келганда, аввало кучлиси ғолиб келади. Бу аён. Мени қизиқтиргани эса мана бу мулоҳазадир: ғолибнинг кейинги тақдири қандай кечади?
Фараз қилинг. Иккита тухумни бир-бирига уриштирдингиз. Пачоқ бўлган тухум-ку, энди сафда йўқ, ташлаб юборасиз. Лекин.., ғолиб бўлган тухум ҳам мўрт бўлиб қолади, жа зўр бўлса ўнта-ўн бешта зарбадан кейин барибир ёрилиб кетади. Хуллас, охирида уни енгиш учун энди у қадар катта куч талаб этилмайди. Буюклик шу тариқа кўз ўнгимизда хира тортади...
Бугун ғолиб бўлган жамоа эрта-индин маълум даражада кучсизланади. Минг озуқа беринг, кайфият беринг, қувватин-у редбул ичиринг бефойда...
Бирданига учта ишонган клубларимиз доғда қолишди. Биз ўйинга содда, оддийгина қараб: ўйнашди, ҳаракат қилишди, ютқазишди, дейдиган аҳволда, даражада эмасмиз. Мухлислар савияси кўтариш учун жон койитган, койитаётган журналистларга минг раҳмат, уларнинг иши бу! Эндиликда, жараённи кенг, чуқур идрок қилишга интиламиз.
Мисол келтирамиз. Тартибсизлик жараёни. Фараз қилинг. Оломон. Тўс-тўполон... Шунда кимдир ўртага чиқиб, ҳей оғайнилар, қани кетдик, мана бу ёққа, биз излаган нарса шу томонда, деб ҳайқирса ҳамма эргашади, а?
Ўша кучни маълум вақт тўхтатиб қолиш имконсиз. Агар ўша етакчи адолатли бўлса-ку, хўп-хўп, борди-ю, манфаатпараст кас бўлса, оломон кимга ва нима учун хизмат қилганини сезиб, бадтарроқ жунбушга келади.
Ўша оломонни футболчилар деб тасаввур қилинг. Майдонда битта яққол етакчи жамоага руҳ бериб, икки-учта кутилмаган, ностандарт ҳаракатлари билан рақибни саросимага солса, заргарларча тўп узатиб, олға чорласа... Қани эди..! Ана ўшанда тартибсизлик бизнинг фойдамизга ишлаган, рақиб ҳам бевосита ёрдам берган чиқарди.
Соддароқ тушунтираман. Яккакурашлар ичида Муайтай деган спорт тури бор. Унинг замиридаги фалсафага кўра, рақиб кучини ўзига қайтариш, йўналтириш керак. Футбол ҳам шундай. Ким буни уддаласа — ғолиб. Мисол керакми, мана, “Барселона”. У айнан шундай асосда ўйнайди.
“Эй, ошна, оддийгина қилиб, битта яхши плеймейкер бўлса олам-гулистон, десангиз бўлмайдими” — бу гап дилингиздан ўтган бўлса эҳтимол.
Йўқ, мен ундай демайман. Мен жараённи идрок қилиш йўлида янгича ёндашув лозимлигини айтдим-қўйдим.
Сиз, балки фақат футбол ҳақида, аниқроқ айтганда, майдондаги ҳолат ҳақида гапирмоқда, деб ўйлаётгандирсиз. Йўқ, дўстим, мен футбол ичида ва атрофида кечаётган воқеаларни ҳам шундай мулоҳаза қилишингизни истайман. Хоҳ ўзбек, хоҳ жаҳон футболи бўлсин, бири-бирини тақозо қиладиган, тартибсиздек кўринган, лекин синчиклаб қаралса, мукаммал тартибга эга бўлган жараёнларни назарда тутмоқдаман...
Дунёда энг тартибли ўйин кўрсатадиган терма жамоа қайси? Германия, тўғрими? Хўш, ўша тартиб нимадан иборат? Яшанг, моҳиятан олиб қараганда тартибсизликдан. Ахир ҳар бир ҳатти-ҳаракат, тўп узатиш режага солинмагандир? Лекин, умумий йўналиш, майдоннинг қисмларида ҳаракатланиш, ҳужум ва ҳимоя чоғида жой танлаш режалаштирилган.
Биз эса ундай қилмаймиз. Жа ўзимизни қўйиб юборганмиз. Тўйда ичволиб, қўлларини ёйганча даврага кириб келган акахондек ёйилиб тушамиз майдонга. Гол урсак ҳам машнақасига айланиб, ҳайй-я, деб нишонлаймиз.
Мен клублар, Олимпия, МТЖ ҳақида эмас, умуман, футбол ҳақида баъзи мулоҳаларни баён этдим. Бугунги оғриқли ўйлар шундай фикрларни туғдирди. Балки, бу Сизларга ёқмас, муайян эътироз уйғотар. Мен шундай бўлишини истардим...

Киритилган сана: 09.03.2012 01:06. Ўкилди: 3758 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.