Саккизта тўлқин
Баҳо: |
+3; -0
|
Қуръани кўрдингиз. Дарров имкониятларимизни чамалаб, қандайдир илиқ кайфиятда юрибсиз. Сирасини айтганда, мен ҳам шундай аҳволдаман.
Бир муддат ўтиб, ҳаяжонлар босилгач, касбим ва феъл-атворим тақозосига кўра, вазиятни мушоҳада қилиб кўрдим. Кейин уни қоғозга тушириб, Сизлар билан ўртоқлашишга ошиқдим...
Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқадими, йўқми, бундан қатъи назар бизни ҳали олдинда бири-биридан қизиқ, муросасиз саккизта баҳс кутиб турипти. Маза қиламиз!
Саралашдан саралашгача кучайган, янгиланган, ёшарган таркибимизни бутун Осиёга кўз-кўз қиламиз. Ҳозирги таркиб билан мазмунсиз, яъни сифатсиз ўйин кўрсатадиган аҳволда эмасмиз.
ОФК да фаолият юритаётган функционеримиз А.Никимбаев конференцияда Тожикистон футболни ислоҳ қилиш учун ташкилотдан ёрдам сўраганини ёзибди. Шундай қилмаса бўлмас эди. Чунки, ривожланиш тўхтаб қолган, янгича фикрлайдиган, ишлайдиган футбол тузилмаси керак. Дарҳақиқат, йўлни юрган босади. Биз тўхтаб қолмадик, биз йўлдамиз. Энг муҳими — тўғри йўлдамиз. Камчиликлар.., ва ҳоказолар қайси жамоада йўқ? Кишини ҳурсанд қиладиган жиҳат шундаки, биздаги камчиликлар йўл-йўлакай ҳал қилса бўладиган ишлардир. Бошқача айтганда, ривожланиш туфайли туғилган, туғилиши табиий бўлган муаммолар, десак ҳам бўлаверади.
Менда битта ўхшатиш бор. Тасаввур қилинг, ўзбек футболи қачонлардир бир ирмоқ эди. Секин-аста азим дарёга айланди. Дарё қанчадан қанча кишиларнинг корига яраб, боғ-роғларни яшнатиб уммонга интилмоқда. Яъни, мухлислар қалбига олам-олам қувонч улашиб, мамлакатимизни жаҳонаро машҳур қилиб дунё футболининг эталони томон ҳаракатланмоқда. Уммон ва дарё ўртасида тўсиқ бор — ҳали жаҳон футболидан орқадамиз. Шунга қарамай дарё катта кўлмак хосил қилиб, ўша тўсиққа зарб билан урилмоқда. Тўлқинлар шиддатидан дамба парокандалик томон ина бошлади. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, тағин саккизта кучли тўлқиндан (ўйин) сўнг бу тўсиқ.., бартараф бўлса, демак, дунё футболига бўйлашиб қолипмиз.
Минг истиғфор, лекин, аксинча ҳолат рўй берса.., ўзингиз хулоса қилаверинг! Аммо.., шундаям фойда кўрамиз! Ўша тўсиқнинг нураши учун замин тайёрлаймиз. Ҳар бир тўлқин аввалгисидан шиддатлироқ, улканроқ бўлади энди. Чунки, бизнинг футболимиз (дарёмиз) орқасида катта захираси билан келмоқда.
Азалдан шундай бўлиб келган. Шу пайтгача кечган ҳолатлар, биласизми, бу — босиб ўтилиши лозим бўлган жараён эди. Худди юқорилаш учун зинапоядан битта-битта кўтарилганингиз каби...
Яна бир мулоҳаза. Футбол — ҳаётнинг акси. Унда ҳам мардлик ва номардлик, ҳаллолик ва ғирромлик доимо бақамти, ёнма ён юради. Ишқилиб.., бизда бундай бўлмасин-да!
Йўқ, мен ўйинни сотиш, келишиш каби иллатларни назарда тутмаяпман. Миллат миқёсидаги ўйинларда бунақаси бўлмаса керак, ҳархолда. Мен ташқи омилларни назарда тутмоқдаман.
Биласизки, ютуқлар бор жойда ҳасадгўйлар ўралашиб қолади. Истеъдодсиз истеъдодлини чалиб йиқитмоққа чиранади. Бизга нисбатан амалга оширилган баъзи нохолисликлар (Баҳрайн, қизлар ЖЧ можаросидан тортиб, жаноб Гордоннинг сим қоқишларигача) кишини сергак торттиради. Озгина ҳадик ҳам бор... Ахир яқингинада ижро аппаратида фаолият кўрсатаётган баъзиларнинг порахўрлиги аён бўлиб қолди-ку! Қолгани ҳам фаришта эмасдир!?
Бин Ҳаммам бўшатилди. Шармандаси чиқди олғирнинг! Мен эса у айнан сайловлар масаласида ишдан бўшатилди, деб ўйламайман. Тахминим бироз бошқача. Қатарга ЖЧ ни олиб беришда “жонбозлик” кўрсатган шоввоз, тағин футбол ичида ўралашиб юрса.., ФИФА ходимлари унинг мушугини пишт деёлмайди. Оғзини мойлаб қўйган. Сайлов баҳонасида секин паттасини қўлига тутқазишди. Ўзингиз ўйланг, сайловда пора берган киши, ЖЧ дек стратегик масалада жим турганмикан? Энди Ҳаммам ҳарчанд чиранмасин, жаҳли чиқиб юлғичларни судга бермасин, битта мавзуда жим тураверади. Ғўлдираб, гапиролмай қолади. Сездингиз-а, ЖЧ мезбонлиги борасида ҳам олди-бердилар бўлганмиди, дейилса, ҳеч қачон (ватани манфаатлари учун) ростини айтмайди. Шундай. Уни гапиролмайдиган қилиб қўйишган. Дарди ичида бечоранинг.
Шу.., ФИФА га ҳам ишонч қолмаяпти-да. У халқаро спорт ташкилоти бўлгани ҳолда сезилар-сезилмас сиёсатга аралаша бошлади. Тўғри, бизга нисбатан бундай бўлгани йўқ, лекин анордек бағри қон она ер айланиб тураркан, эртага нима бўлишини ким билади?
Ҳа, бу ташкилот гоҳо-гоҳо антиқа талаблари билан жамоатчилик ҳафасаласини пир қилаётир. Мана, Шимолий Корея. Ч.Т.Се нинг изтиробли гаплари ёдингиздан ўчмагандир? Футбол нима бўлган тақдирда ҳам сиёсатдан ҳоли бир ўйин, кўнлигочар томоша сифатида қолмоғи лозим.
Майли, нима бўлсин, М.Усмонов айтгандек, қариганда хор бўлмайлик. ФИФА ва ғирромлик мавзусига мен хулоса қилолмайман. Фақат буюк ёзувчи, инсон қалбининг мусаввири Ф.М.Достоевкийнинг мазкур гапини эътиборингизга ҳавола этаман:
“Майли, улар бизни истаганларича хафа қилаверсинлар, биз эса уларга бўлган муҳаббатимизни сақлаб тураверамиз, кўрасиз, улар бунга дош беролмайдилар”.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
Билдирилган фикрлар:
SHOFAYZ |
Сана: 11.03.2012 13:18. SHOFAYZга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
CHESSMASTER |
Сана: 10.03.2012 11:40. CHESSMASTERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
YAHYOHON |
Сана: 10.03.2012 11:11. YAHYOHONга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
MUNIS |
Сана: 10.03.2012 10:49. MUNISга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
CHESSMASTER |
Сана: 10.03.2012 08:42. CHESSMASTERга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
AGARDA |
Сана: 10.03.2012 06:35. AGARDAга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
BEKXXX |
Сана: 09.03.2012 19:06. BEKXXXга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
RRRBUXORO |
Сана: 09.03.2012 19:04. RRRBUXOROга ёзиш |
+0; -0
|
0
|
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Футбол нашрлари ва холислик...
- Инкорни инкор ёхуд заруратми, ё, тақдир-II
- Ёлғончи фаришталар
- Заруратми ё тақдир?
- Саккизта тўлқин
- Режа
- Тартибсиз тартиб...
- Тафаккур ўйини ёхуд футболни нега севамиз?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги