A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог
Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Блог

Инкорни инкор ёхуд заруратми, ё, тақдир-II

Баҳо:
+0; -0

Шу қонун хақида эшитганмисиз? Ўйламанг, бу доно экан-у, ҳаммага ақл ўргатмоқчи, деб. Биламан, шундоғам сиқилиб ўтирибсиз. Футбол хақидаги (айниқса ОТЖ) баҳс-муроқабаларга хушингиз йўқ. Аммо ёзмасак бўлмас экан. Фаҳмимча, буни азият чектирганлар (!) ҳам ўқийди. Зора шундан хулоса ясашса…
Ўтган галги мақолада зарурат хақида зўр бериб ёздим-у, кўнглимнинг бир четида “ҳали шошмай тур, сабр қилмай ёзаяпсан-ов” деган алланечук ҳадик депсиб турганди. Шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши деб (ўзимни суғурталаб) мақола якунида инкорни инкор ҳақидаги иборани қўшгандим. Минг афсуслар бўлсинким, ўша ҳадик тўғри бўлиб чиқди. Энди, бир бошдан бошласак...
Биринчидан, мана, олимпни мўлжаллаган сафаримиз ҳам қариди. Делегация қайтиб келди. Лекин мағлуб жамоанинг келиши ортиқ ҳеч кимни қизиқтирмай қўйдими ёки бунга ҳожат йўқ деб ўйладикми, бафуржа суҳбатлар, иқрорлар айтилмади. Бир ҳисобдан кайфият инобатга олингандир. Лекин.., бундай бўлаверса, анов воқеаларни унут бўлиб кетишига йўл қўйиб берамиз. Тўғри, барибир унутилади. Аммо бир жиҳат қийнаяпти одамни. Нуқул биз азият чекаверамизми? Айбдорларни кечиравериб, хуноб бўлиб кетдик, иннайкейин.., меҳримиз сой эмаски, беминнат оқиб ётса...
Иккинчидан, мағлубиятдан сўнг ЎФФ бирон нарса демади. Ҳатто Мираброр Зуфарович ҳам. Ўз ўзидан маълумки, бу борада раҳбарият ОАВга бир нима айтиши керак эди. Алалхусус, мураббий тақдири нима бўлади? Абрамов МТЖни бошқаришда давом этадими?
Учинчидан, балким ОТЖ ва унинг мураббийларини тўплаб, бир давра суҳбати ташкил этиб юбориш керакдир. Ҳайитдан кейинги хина бўлса-да, ҳарна малҳам бўларди. Ишқилиб дейман-да.
***
Башоратчи эмасман. Лекин айрим гипотезаларни айтмасам туролмаяпман. Хуллас, ютқаздик. Абрамов айтган: натижа учун мураббий жавоб беради. Шу ОТЖ ютқазгандан кейин ўйлаб қолдим. Балки, вақт борида бош мураббийни алмаштириш керакдир? Назаримда мотивация эскириб қолгандек. Бўлди, Абрамовни тинч қўй, деяпсизми? Майли, Абрамовга тегинмаймиз! Уни атрофини айланиб ўтамиз.
Инкорни-инкор — борлиқдаги ривожланишнинг асосидир. Бошқача айтганда, реалликнинг энг ижобий, энг олий наъмуна ва хусусиятларини умумлаштириб, ўзида сақлаш, салбийларини эса рад этиш, шу орқали, навбатдаги босқичга, савия-даражага ўтиш, кўтарилиш демакдир. Содда қилиб айтганда, талабга жавоб бермай қолган тизимдан воз кечилади, аммо ёппасига эмас. Салбийларидангина қутилинади. Ижобийлари олиб қолинади. Менимча, тушундингиз.
Энди бизнинг футбол тизимимизга бир назар ташласак. Бартараф этилиши керак бўлган муаммолар талайгина. Тўғри йўлдан кетаётган карвон потенциалига етарли даражада баҳо бермасдан уни йўлдан чалғитаётган омиллар ҳам кўп. Хўш, нима қилмоқ керак? Очиғи, хамма оғриқ нуқталарга тўхталиб бўлмайди. Майдалашиб кетаман, мазаси қочади мақоланинг! Шу боис, энг асосий, хозирги кунда долзарб бўлиб турганига эътиборингизни тортмоқчиман.
Тоза ҳаво керак! Би-и-ир шамоллаб келадиганлар кўпайиб қолди! Ҳар ҳолда менга шундай кўринаяпти. Бу ўзгариш футболчилардан тортиб, мураббийларгача, шифокорлардан тортиб қоровулларгача тегишли. Улар ишламаяпти эмас, кўриб турипмиз-ку, ишлаяпти. Жонини жабборга бериб ишлаётганлар ҳам бор. Лекин бу бизни қониқтирмаяпти. Мухтасар қилиб айтганда, бошқаларга ҳам имкон беришсин. Яхши эслайсиз, ЖЧ-2010 да қовун туширган Француз терма жамоасида нималар бўлмади-ю... Мураббийлар штаби ва таркиб ёппасига алмаштирилди-ку! Машҳур ўйинчиларидан воз кечолмасликни федерация дисквалификация орқали ёпди. Гўё жазолади. Аслида эса футболчиларнинг хуши жойига тушириб қўйилди. Французлар эса саралашни кўтаринки руҳда якунлашди. Мана сизга ШАМОЛЛАТИШ! Бизнинг футболимиз савияси французлардан паст. Ижрочилар хам улардагидек кўп эмас. Бироқ ўша ишни қўрқмай қилиш керак. Шундай қилмасак, футболчиларимиз Уммонга ўхшаган жамоалар билан бор товоғим, кел товоғим қилиб юраверадими дейман-да...
Янги ғоялар керак! Абрамов услубининг ўзлаштирилганлиги кундек равшан. МТЖ миқёсида ҳам тўртинчи босқичда шу услубда тўп сурамиз. Бу услуб илгаригидек дуч келган томонга тепиб юборишдан афзалдек кўринса-да, ёмон тарафлари ҳам бор экан. Ҳамма кўрди. Уммон билан ўйинда футболчиларимиз гол уриш ҳақида эмас, тўп назорати хақида ўйлашди. Ўйинни томоша қилиб бўлгач, бир дўстим “Бу ўйинда Ахмад Убайдуллаев тактикаси роса қўл келарди-да”, деб қолди. Кўрдингизми! Абрамов ўз услубини шундай сингдирдики, футболчилар қалби ва онгида Убайдуллаевча тактикадан асар ҳам қолмаган. Тан олайлик, ўша инкор қилинган тактиканинг ҳам ижобий томонлари а-анча эди (финалгача боргандик, ижрочиларнинг аксарияти шу футболчилар эди). Абрамов ҳеч қурса бир ўйинда шу инкор қилинган тактикада тўп сурасизлар, деса қийин эмасди. У инкор қилинган эса-да, ҳеч бўлмаса, битта ўйин учун тайёргарлик кўришда асқотарди. Давомли мусобақаларда, чемпионатларда билмадим, жамоанинг ҳолатига боғлиқ, битта, алоҳида аҳамиятга эга бўлган ўйинда жуда зарур эди ушбу Убайдуллаевча юриш...
Алқисса, футболимиз ривожланиш ва тараққиёт томон юз буришини истасак, юқоридаги омилларни инобатга олишимиз керак. Салбийлардан воз кечиб, ижобийларини олиб қолиб, бутунлай янгича тизимга ўтмасак бўлмайди. Эҳтимол, мени ёзганларим Мираброр Усмоновнинг хам миясида ғужғон ўйнаб тургандир. Тўртинчи босқич якунланишини кутиб тургандир! Билмадим... Кеч бўлмасмикан унда..!
Инкорни инкор қиладиган пайт келди!

Киритилган сана: 01.04.2012 19:27. Ўкилди: 4504 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHERYURAK
Сана: 01.04.2012 22:22. SHERYURAKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVBAXOR
Сана: 01.04.2012 20:06. NAVBAXORга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.