Зиданнинг мағлубиятсиз жамоаси: У бунга қандай эришмоқда?
| Баҳо: |
+0; -0
|

"Реал" Ла Лиганинг навбатдаги турида "Депортиво" устидан ғалаба қозониб, барча мусобақалардаги мағлубиятсиз серияни 35 ўйинга етказди ва клуб рекордини янгилади. "Реал"нинг олдинги мағлубиятсиз серияси 34 учрашувга тенг эди. Бу натижа 1989 йилда Лео Бенхаккер бошчилигида қайд этилганди. Зайниддин Зидан бошқарувидаги "Реал" сўнгги марта 2016 йилнинг 6 апрелида ЕЧЛ 1/4 финали доирасида "Вольфсбург"га мағлуб бўлган эди. Шундан буён жамоа мағлубият нималигини билмаяпти. Зидан бунга қандай эришмоқда? Бу омадми, тасодифми ёки реал ҳаракат?
Тўғри таълим
Бундан бир йил аввал мураббий Зидан ҳақида ҳеч нарса билмасдик. Юлдуз футболчилардан муваффақиятли мураббий чиқмайди, деган қарашлар остида эди у ҳам. Аммо у мураббийлик даражасига шошмасдан, босқичма-босқич кўтарилиб келди. Маълум вақт танаффус олди ва ўзидаги футболчилик характерини “ўлдирди”, сўнг мураббийлик таълимини бошлади. Бу эса кўпгина ёш мураббийларнинг хатосини такрорлашига йўл қўймади – футболчилар билан ҳамкасб сифатида эмас, уларнинг устози сифатида мулоқот қилишига замин яратди. Футболчилик давридаги юлдузлик салобатинигина ўзида сақлаб қолди. Бу эса юлдузли жамоани бошқаришида қўл келяпти.
Мураббийлик йўлида кўпгина машҳур мураббийлардан ўрганди. Моуриньо, Анчелотти таълимини олди, ҳатто Гвардиола қўл остида малака оширди. Мураббийликни ҳам қуйи поғонадан – мураббий ёрдамчиси сифатида ва ёшлар жамоаларидан бошлади.
Эркинлик
Зайниддин Зидан бош мураббий этиб тайинланганида унинг қўл остида “Қироллик клуби” ҳеч қандай натижага эриша олмайди, деган фикрлар кўп янграганди. Мен ҳам шундай фикрловчилар қаторида эдим. У эса ярим уринишдаёқ ЕЧЛда ғалаба қозонди, Европа Суперкубогини қўлга киритди, Ла Лига чемпионлиги учун “Барса”ни қийин ҳолатга тушира олди. Бу мавсумда эса Испания чемпионатида яққол етакчилик қилмоқда.
Шахсан мендаги Зиданнинг муваффақиятга эришишига ишончсизлик унинг тажрибасизлиги ёки услубига боғлиқ эмасди. Сўнгги йилларда “Реал”нинг муаммолар гирдобида қолишида аксарият ҳолларда клуб президенти Флорентино Переснинг мураббий ишига аралашиши, таркибни шакллантиришдаги гегемонлиги сабаб бўлаётган эди. Анчелотти даврида жамоа ютуқларига асос яратган Ди Мария ва Алонсонинг сотиб юборилиши, Бенитес даврида Хамесни кўпроқ асосийга тушириш талаби туфайли жамоанинг таянч ярим ҳимоячисиз (Каземиро) қолиши ва бошқа ҳолатлар жамоавий ўйинни издан чиқарганди. Шу каби аралашишини давом эттирса, Зидан ҳам муваффақиятга эришиши амримаҳол эди.
Зайниддин, кутилмаганда, бу борада аввалги ҳамкасбларига қараганда кўпроқ эркинликка эга бўлди. Балки у мураббийлик курсига таклиф этилганида шу шартни қўйгандир. Нима бўлганда ҳам, Перес на трансферлар борасида, на асосий таркиб ва ўйинни шакллантиришда Зидан ишига аралашмади. Аралашгани сезилмади. Француз ўзи билганидек жамоавий муҳит ва услуб яратди. Жамоанинг бугунги ютуқларида шу ҳолат асосий рол ўйнади.
Барқарорлик
Зиданнинг ютуқлари сирини унинг ушбу фикридан ҳам топиш мумкин: “Тактика ва футболчилар ўзгариши мумкин, аммо услубимиз ўзгаришсиз қолади”.
У жамоада барқарор услуб ярата олди ва энди таркибдаги йўқотишлар ҳам жиддий муаммо туғдирмайди. Шу барқарор услуб орқали “Реал” кўп йиллардан бери азият чекиб келаётган муаммодан – Криштиану Роналду тобелигидан қутила олди. Энди жамоа тақдирини фақат Роналду ҳал қилмайди. У юксак формасида бўлмаган ўйинларда ҳам, у майдонга тушмаган баҳсларда ҳам мадридликлар очко олмоқда. Нафақат КР7, ҳатто Бэйл ва Бенземасиз ҳам ғалаба қозона олишини жамоа исботлай оляпти.
Мураббий ўз услуби доирасида вазифани ҳар бир футболчига тенг тақсимлай олди. Шунинг учун жамоанинг деярли ҳар бир аъзоси етарлича ўйин амалиётига эга бўляпти. Биринчидан, бу ички муҳитни барқарор сақлашда ёрдам бераётган бўлса, иккинчидан жароҳатлар ва бошқа йўқотишларда бир етакчининг ўрнига туширилган бошқа футболчи ўйин суръатини бузиб қўймаяпти. Ушбу мавсумда жамоанинг деярли ҳар бир футболчиси голли вазиятларда иштирок этгани сабаби ҳам шунда. Рақиб ББСдан хавф кутиб, уларни ёпган ҳолатда ҳимоячи ёки ярим ҳимоячилардан бири ғалаба ёки қутқарув голини уриб кетяпти.
Характер
Зидан ўзига хос ғолиблик руҳига эга эди. Мағлуб бўлишни ёмон кўрарди. Шерикларини ҳам ўз ортидан эргаштира оларди. У бу характерни энди ўз жамоасига ҳам кўчира олди. Ғалаба учун маълум бир етакчилар эмас, бутун жамоа курашади. “Реал” 80 дақиқа пассив ўйнаши, тушунарсиз ҳаракатлар қилиши, кулгули хатоларга йўл қўйиши мумкин, аммо сўнгги ўн дақиқада майдондаги исталган футболчи характер кўрсатиб, жамоасига муваффақият келтириши мумкин. Мадриднинг сўнгги дақиқалардаги голлари шунчаки омад эмас, кўпроқ – характер белгиси.
Ушбу мавсумдаги ўйинлардан мисол кўрайлик:
1. Европа Суперкубоги. Рақиб – “Севиля”. Ҳисоб 1:2 лигида Серхио Рамос 90-дақиқада жамоани мағлубиятдан қутқариб қолади. Карвахал эса қўшимча таймлар сўнгида (119-дақиқа) гол уриб, “Реал” ғалабасини таъминлайди.
2. Ла Лига. “Реал” – “Сельта” – 2:1. Тони Кросс 81-дақиқада ғалаба тўпини киритади.
3. ЕЧЛ. “Реал” – “Спортинг” – 2:1. Роналду 89-дақиқада, Мората эса 90-дақиқада гол гол уриб, жамоани нафақат мағлубиятдан қутқариб қолишади, балки ғалабани илиб кетишади.
4. Ла Лига. “Реал” – “Атлетик” – 2:1. Мората 83-дақиқада “Қироллик клуби”га ғалаба келтиради.
5. ЕЧЛ. “Легия” – “Реал” – 3:3. Ковачич 85-дақиқада жамоани мағлубиятдан қутқариб қолади.
6. ЕЧЛ. “Спортинг” – “Реал” – 1:2. Ўйиннинг 87-дақиқасида Бензема гол уриб, жамоасига муҳим уч очко келтиради.
7. Ла Лига. “Барселона” – “Реал” – 1:1. Серхио Рамос 90-дақиқада гол уриб, турнир жадвалидаги ўзаро фарқни сақлаб қолади.
8. Ла Лига. “Реал” – “Депортиво” – 3:2. Аввалига Диас 84-дақиқада ўртадаги ҳисобни тенглаштиради, 90 дақиқада эса яна ўша Рамос жамоага уч очко келтиради.
Эътибор беринг, агар “Реал” сўнгги дақиқаларда характер кўрсатиб голлар урмаганида қанча очко йўқотиши мумкин эди. Ҳатто ЕЧЛда гуруҳдан чиқиши ҳам сўроқ остида қоларди.
Зидан ўз интервьюларида Анчелоттидан кўп нарсани ўрганганини таъкидлаган. Тактик услуб ҳақида гап кетганда, ҳақиқатданам италиялик мутахассиснинг таъсири катта. Аммо жамоани бошқаришда, футболчиларга вазифа тақсимлашда француз мутахассиси устози қила олмаган ишларни ҳам бажармоқда. Энди бу клуб фақат айрим етакчиларнинг шахсий амбицияларига эмас, бутун жамоа аъзоларининг интилишларига таянади. Зидан шундай муҳит яратди ва ҳозирча ҳақли равишда бунинг мевасини оляпти.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Ё шоҳсупа, ёки инқироз. “Барселона” нега айнан Валвердени танлади?
- “Реал”нинг олтин боши”. Узоқ кутилган чемпионлик қандай қўлга киритилди?
- Катта йўқотиш: “Архитектор” “Севилья”ни тарк этди
- Тактик таҳлил: "Барса"нинг 3-4-3 схемаси таваккалликми ёки устунлик?
- Иммунитет. “Барселона”ни энди тўхтатиб бўладими?
- Ла Лигада ким чемпион бўлишини “Севилья” ҳал қилади...ми?
- “Реал”нинг қарғиш теккан “10-рақам”и
- Ла Лига дардига ташхис: “Техноаллергия”
- Испания Кубоги ярим финали қуръаси "Атлетико" - "Барселона" жангини туҳфа этди!
- Тактик таҳлил: “Реал”нинг мағлубиятсиз сериясига қандай барҳам берилди?
- “Уч мавсум” синдроми?! “Барселона”га нима бўлди?
- 2016: Ла Лиганинг олтин йили
- Испания кубогига қуръа ташланди: "Барселона" – "Атлетик Б", "Реал" – "Севилья" баҳсини кузатамиз
- Ла Лига “қишки уйқу”га кетди
- "Реал"нинг 9 рекорди: Роналду уларни янгилай оладими?
- Зиданнинг мағлубиятсиз жамоаси: У бунга қандай эришмоқда?
- ЕЧЛ гуруҳ босқичи: Ла Лига жамоалари унда қандай иштирок этди?
- «Эл-класико» таҳлили: Аввалдан таслим бўлма
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












