Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Лутфулло Турсунов

Ла Лига бўйича эксперт

Тактик таҳлил: “Реал”нинг мағлубиятсиз сериясига қандай барҳам берилди?

Баҳо:
+0; -0

“Реал”нинг 40 учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди, “Севилья” ўз майдонида иродали ғалабани қўлга киритди. Қуйида “Рамон Санчес Писухан”да кечган шиддатли учрашувнинг тактик таҳлилини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тўрт кун аввал Испания кубоги доирасида мазкур стадионда бўлиб ўтган муросасиз кураш 3:3 ҳисобида якун топган эди. Ушбу баҳсдан келиб чиқиб, Зайниддин Зидан ҳимояни кучайтиришга қарор қилди ва бу сафар асосий таркибни 3-5-2 тактик схемасида майдонга туширди. Шу тарзда, француз мутахассиси максимал эҳтиёткор тактикани ўйинга танлади.

Ушбу тактика маълум даражада ижобий ҳолатларни кўрсатди, чунки “Севилья” ўйиннинг катта қисмида қийинчилик билан ҳужум уюштирди, “Реал” эса қанотларни максимал даражада ёпиш ҳисобига Сампаоли жамоасининг хавфли қуролини ишга солишига йўл қўймади.

Сампаоли қўл остидаги “Севилья” ҳужумларини асосан қанотлар орқали шакллантиради ва бу борада Витоло ҳамда Самир Насрининг маҳорати ва тезлигига таянади.

Севилья

Умуман олганда, Андалусия жамоасининг ўйини қисқа пасларга асосланган. Юқоридаги схемада кўриб турганингиздек, майдон эгалари асосий кучни чап қанотга ташлади ва бу зонада Эскудеро-Нзонзи-Витоло-Насри бир-бирига қисқа тўп узатмаларини амалга ошириш орқали ўйинни бошқардилар. Мақсад, “Реал” ҳимоячиларини ўзларига тортиш ҳамда Франко Васкес-Бен Йеддер жуфтлигини узун тўп узатиши билан бўш зонага чиқариш эди. Бундай тактика бир неча бор иш берди, бироқ рақибга жиддий хавф туғдира олмади. Мадридликларнинг чап қанот ҳимояси кўпинча майдон эгаларининг уринишлари ва узатмаларини тўсиб қолишнинг уддасидан чиқди.

Марказий ҳимоячилар учун қўшимча кучларнинг борлиги “Реал”нинг горизонтал зичлигини яхшилади, Карвахаль ва Марсело эса шундай кенгликда жойлашдики, осонлик билан “Севилья”нинг қанотларини ёпиб турдилар.

Ўйин давомида “Севилья”га қанотлар ва қисқа паслардан унумли фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида Зидан икки марказий ярим ҳимоячига орқароқда ва кенгроқ ўйнашга кўрсатма берди. Мадридликларнинг ўз жарима майдони яқинидаги сон устунлиги “Севилья”нинг комбинацион ҳаракатларини тўсиб, кўпроқ орқага ўйнашга ёки таваккал қарорлар қабул қилишга мажбур қилди. Бундай ҳолатда йўл қўйилган хато “Реал”га тезкор қарши ҳужум уюштириш имконини юзага келтиради.

“Севилья” учун навбатдаги вариант – ўйинни бошқа қанотга кўчириш ва жуда қисқа вақт орасида “Реал”нинг қанот фулбэкига қарши сон устунлигини таъминлаш эди.

Сампаоли ҳужум ташкил этишнинг бу вариантини деярли қўлламади (гап тўпнинг қанотларга тезкор ерлаб узатилиши ҳақида кетмоқда). Буни қайсидир маънода унинг тактик хатоси сифатида баҳолаш мумкин, бошқа тарафдан эса, “Севилья” атайдан бундай стратегиядан воз кечган бўлиши мумкин, чунки “Реал” горизонтал жипсликни таъминлаганди, қолаверса, Роналду ва Бензема ҳам анча ортга қайтган, кутилмаган тўп олдирилиб қўйилиши майдон эгалари учун яхши оқибатларга олиб келмаслиги аниқ эди.

Бунинг ўрнига, ўйинни бир қанотдан иккинчисига кўчириш учун “Севилья” узун тўп узатишларидан фойдаланишга қарор қилди. Вазифани майдон эгалари анча яхши бажарган бўлса-да, танланган стратегиядан натижа чиқариш жуда мураккаб эди. Бунинг учун Сампаолидан ўнг қанотда ўзаро яхши қўллаб-қувватлашни таъминлаши талаб қилинарди. Бироқ юқорида келтирилган схемасида кўриниб турибдики, Насри ҳам, Витоло ҳам чап қанотга урғу беришди ва ўнг томонга тез-тез кўмаклашишга жисмонан кучлари етмасди.

Прессинг

Бу ўйинда “Реал” анча ортга қайтди, шунга қарамай, “Севилья” футболчиларини юқори прессинг қилишга уринди.

Юқоридаги схемада кўриниб турибдики, Роналду ва Бензема бу баҳсда “Реал”нинг асосий прессинг уюштирувчиларига айланишди, улар марказий ҳимоячилар ва дарвозабонни ёпишга, шунингдек, қисқа пасларни тўсиб қолишга уринишди.

Қанотларга қараб, ёки Модрич, ёки Кроос ҳужумчилар билан бирга учбурчак шаклини ҳосил қилиб, прессингга кўмаклашди.

Ўз майдони ҳудудида “Реал” чап тарафда фаолроқ прессинг намойиш қилди, бироқ “Севилья” қарама-қарши қанотга узун тўп узатиши орқали бундай босимдан чиқиб кетди.

“Реал”нинг ҳужумдаги муаммолари

Бу баҳсда “Реал” эътиборни ҳимояга қаратган эди, шунинг учун “қаймоқранглилар”нинг ҳужумдаги ишига ҳавас қилиб бўлмасди.

Эътиборли жиҳати, “бланкос” ҳужумни марказ бўйлаб ташкил этишга умуман уринмади.

Бунга сабаб битта – тактик схемадаги ўзгариш туфайли, ҳужумда ижрочиларнинг етишмаслиги.

Икки ҳужумкор футболчи билан ўйнаш “Реал”га ҳужумни позицион ташкиллаштириш орқали вазиятлар яратишга имкон бермади.

“Реал”нинг асосий хатоси – ўйинни паст темпда ташкил этиши бўлди. Ҳужумда устунликнинг сон жиҳатдан етишмовчилиги ва “Севилья”нинг тартибли тактикасида Зидан шогирдларининг паст темпда ўйнашга ҳақлари йўқ эди. Ўйиннинг ўртача темпда кечиши, аксинча, Сампаоли жамоасига қўл келди ва улар ўйинни қанотдан-қанотга кўчириб, мадридликларнинг “кенглик эффекти”га барҳам беришди. Агарда “Реал” юқорироқ темпда ҳаракатлана олганида, бу унга қанотлардаги бўшлиқлардан унумли фойдаланиш имконини берган бўларди.

“Реал” бор эътиборини қарши ҳужумларга қаратди. Қанотларда Карвахал ва Марселонинг тезлигидан анча унумли фойдалана олди.

Севилья”нинг прессинги

Сампаолининг прессинг услуби олдинги ўйинлардагидан деярли фарқланмади. Қанотлар бўйлаб контрпрессинг ташкил қилинди. Марказда эса прессингдан деярли  фойдаланилмади, сабаби у ерда “Реал” сон жиҳатдан устунликка эга эди.  

Шунингдек, “Севилья” Кейлор Навасга босим уюштиришга ҳаракат қилди ва бир неча ҳолатда дарвозабонни нотўғри қарор танлашга мажбур этди.

Айниқса “Севилья”нинг сўнгги дақиқалардаги прессинги ҳал қилувчи рол ўйнаганини таъкидлаш лозим. Сампаоли шогирдлари аёвсизларча “Реал” футболчиларини ҳолдан тойдиришди, натижада Йоветичнинг голи юзага келди.

Серхио Рамос либеро ролида

“Реал” ҳимояланиш чоғида 5-3-2 схемасига ўтганида жамоа сардорининг вазифаси муҳим аҳамият касб етди. У қўшимча ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилди. Рамос бошланғич паллада, умуман, ўз жарима майдони яқинида жамоасининг тўп назоратини бошқарди (Серхио ҳаммадан кўп тўп узатишларини амалга оширди).

Рамос нафақат марказдаги сифатли иши билан ажралиб турди, балки Карвахал-Марселога узун тўп узатмаларини амалга ошириб турди.

Серхио ҳатто ҳужумда ҳам фаол ҳаракат қилди, буни қуйидаги иссиқлик харитаси кўрсатиб турибди:

Ҳимоя ишида Рамос пассив ролида бўлди,у кўпроқ “Севилья” футболчиларининг хавфли кроссларини тўхтатиш ва жаримага қадар “тозалаш” ишлари билан шуғулланди.

Бу баҳсда сардор “либеро” – эркин ҳимоячи, тозаловчи вазифасини бажарди. Агар ўша автогол рўй бермаганида, Рамос учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилиши мумкин эди.

Хулоса

Зидан баҳс учун ўта эҳтиёткор тактикани танлади.Ўта ҳимоявий усул жамоанинг ҳужумларидаги хилма-хилликни пасайтириб юборди.

“Севилья” асосан Марсело ва Карвахал қанотларда бўшлиқ тақдим этганида хавфли ўйнади. Аммо, Сампаоли шогирдлари кўп ҳолларда бундан унумли фойдалана олмади.

Умуман олганда, икки мураббий ҳам таваккаллик қилишни истамади. Зидан ҳимоявий тактикани ишга солди, Самполи эса имконият бўлганида ҳам таваккалчиликка қўл урмади. Умумий вазиятга кўра, баҳс дуранг билан тугаши адолатдан бўларди, аммо бир хато, Рамоснинг автоголи, омад ва Йоветичнинг маҳорати – “Севилья”га 2:1 ҳисобида ғалаба қозониш имконини берди.

 

Киритилган сана: 17.01.2017 01:13. Ўкилди: 5237 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.