Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Лутфулло Турсунов

Ла Лига бўйича эксперт

Испания кубогига қуръа ташланди: "Барселона" – "Атлетик Б", "Реал" – "Севилья" баҳсини кузатамиз

Баҳо:
+0; -0

Кеча Испания кубогининг 1/16 финал босқичи баҳслари якунланди ва нимчорак финалга чиққан 16 жамоа номи аниқ бўлди. Деярли барча жуфтликлар орасидан аввалдан фаворит саналган клублар кейинги босқичга йўл олдилар.

Қуйи дивизион вакилларидан фақат “Кордоба” ва “Алкоркон” сенсация қайд этиб, бу босқичгача етиб келди. Ҳужумкор ўйин кўрсатадиган “Кордоба” Ла Лига вакили – “Малага” дарвозасини кўпроқ нишонга олишни уддалаган бўлса, “Алкоркон” пенальтилар сериясида “Эспаньол”ни мусобақадан чиқариб юборди.

ФАКТ: Қирол кубогининг жорий мавсумида мусобақани турли дивизионларнинг 83 жамоаси бошлади ва нимчоракка келиб 16 жамоа қолди.

Умуман олганда мусобақанинг навбатдаги босқичига Ла Лиганинг деярли барча кучли жамоалари йўл олди. “Реал” ўтган йили йўл қўйгани каби хатолар такрорланмади. Бу – Кубок баҳсларининг қизиқарли ва шиддатли ўтишини таъминлайди.

Ҳозиргина Қирол кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Таъкидлаш керак, бу босқичда қуръа аралаш тартибда ўтказилди, яъни ҳеч кимга имтиёз берилгани йўқ. Шунинг учун кучли жамоалар ўзаро дуч келиб қолиши, аутсайдерлар эса бир-бирига рўбару келиши ҳам мумкин эди. Якунда ҳам шундай бўлди. Айниқса, “Реал” ва “Барселона”га кучли рақиблар дуч келишди. Қишки танаффус тугаши биланоқ ушбу жамоалар жиддий ўйинларни ўтказишларига тўғри келади.

Демак, нимчорак финалда қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс олиб боради:

"Лас-Пальмас" - "Атлетико"

"Алькоркон" – "Кордоба"

"Атлетик" – "Барселона"

"Реал"–"Севилья"

"Реал Сосьедад" –"Вильярреал"

"Депортиво" –"Алавес"

"Валенсия"–"Сельта"

“Осасуна” –"Эйбар"

Учрашувларнинг дастлабкиси 2016 йилнинг 3, 4, 5 январ, жавоб баҳслари эса 10, 11, 12 январ кунлари бўлиб ўтади.

Кўриб турганингиздек, нимчоракда "Барселона" – "Атлетик", "Реал" – "Севилья" тўқнашувлари ажойиб қарама-қаршиликни тақдим этиши аниқ. Шунингдек, "Лас-Пальмас" - "Атлетико", "Реал Сосьедад" –"Вильярреал", "Валенсия"–"Сельта" баҳслари ҳам шиддатли кўриниш олади.

ТОП-5. Қирол кубогини қайси жамоа неча бор қўлга киритган?

Клублар

Ғалабалар сони

Барселона

    28

Атлетик Б

    23

Реал М

    19

Атлетико М

    10

Валенсия

     7

РС. Испания кубогида аввалги йилларда нимчорак финалдан бошлаб турнир сеткаси шакллантириларди. Унда қайси жуфтлик ғолиби чорак финалда кимлар билан тушиши олдиндан аниқ бўларди. Бу сафар мусобақа ташкилотчилари бошқачароқ қарорга келишди. Чорак финал учун 13 январ куни яна қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Киритилган сана: 23.12.2016 16:37. Ўкилди: 5538 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.