Янги қўшма чемпионат: Осиё суперлигаси!
| Баҳо: |
+2; -0
|
Бугун интернет кенгликларида Озарбойжон, Грузия ва Қозоғистон қўшма чемпионати лойиҳаси тез орада УЕФА ташкилотига тақдим этилажаки ҳақида хабар тарқалди. Бундан аввал Литва, Латвия ва Эстония – Болтиқбўйи мамлакатларининг қўшма чемпионати, Россия ва Украина эса МДҲ қўшма чемпионати лойиҳасини омма эътиборига ҳавола қилишган эди.
Шу ўринда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам фурсатни бой бермасдан, ички чемпионатимизни тубдан ислоҳ қилиши ва Осиё миқёсида қўшма чемпионат тузиш таклифи билан чиқиш вақти етди деб ҳисоблайман.
Айтиш жоизки, муваффақиятли кечаётган қўшма чемпионатлар бошқа спорт турларида аллақачон ўз ўрнини топган. Мисол учун, Миллий Хоккей Лигаси – АҚШ ва Канада клубларини, Континентал Хоккей Лигаси – Россия, Беларусь, Украина, Латвия, Словакия, Қозоғистон клубларини, ВТБ ягона баскетбол лигаси - Россия Украина, Литва клубларини бирлаштирган. Футболда ҳам бундай лига мавжуд, фақат аёллар футболида - БеНеЛига – Бельгия ва Голландия қўшма чемпионати.
ФИФА ва УЕФА ташкилотларини бундай лигаларга қарши чиқиб, оёқ тираб туришлари вақтинчалик ҳолатдир. Замон ва футбол эволюцияси барибир бунақа чемпионатларга бўлган талабни ошириб бораверади.
Энди ўзимизга қайтсак. 1992 йилдан буён ўтказиб келинаётган Ўзбекистон чемпионатининг энг катта камчиликларидан бири - шубҳасиз, ўйинларда мухлислар сонининг жуда камлиги ва кўпчилик жамоаларнинг иқтисодий ночор аҳволда эканидир. Бундай вазиятдан чиқиб кетиш, чемпионатимиз ўйинларига мухлислар ташрифини кўтариш, футболчиларимизни тажриба ва маҳоратларини оширишни кўзлаб, Ўзбекистон ФФ ҳам қўшма чемпионат тузиш таклифи билан чиқиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Хўш, қўшма чемпионатда қайси мамлкатлар иштирок этади?
Қўшниларимиздан бирортаси бундай чемпионатга тайёр эмас. Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон клубларининг даражаси жуда паст, Қозоғистон эса УЕФА аъзоси. На чора, бошқа вариантларни излаб кўриш мумкин. Энг аввало ички чемпионати даражаси бизнинг чемпионатдан паст бўлмаган мамлакатлар ёки ОЧЛ иштирокчилари бунга номзод бўла олади: Эрон, Саудия Арабистони, БАА ва Қатар.
Демак 5 та мамлакатнинг етакчи клублари ягона чемпионатга бирлашади. Унинг номини ҳозирча “Осиё суперлигаси” (Asian Super League – ASL) деб турайлик.
Ҳозирги пайтда ОЧЛда иштирок этаётган клублар ёки бўлмаса мамлакатнинг кучли клублари нуқтаи назаридан келиб чиқадиган бўлсак, бу чемпионатда қуйидаги жамоалар иштирок этиши мумкин:
- “Пахтакор” Ўзбекистон
- “Бунёдкор” Ўзбекистон
- “Локомотив” Ўзбекистон
- “Насаф” Ўзбекистон
- “Ал-Аҳли” Саудия Арабистони
- “Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони
- “Аш-Шабоб” Саудия Арабистони
- “Ал-Иттифоқ” Саудия Арабистони
- “Истиқлол” Эрон
- “Пирузий” Эрон
- “Сепаҳон” Эрон
- “Тракторсози” Эрон
- “Лаҳвия” Қатар
- “Ал-Ғарафа” Қатар
- “Ал-Айн” БАА
- “Ан-Наср” БАА
Жамоалар икки даврали уй-сафар тизимида, жами 30 та ўйин ўтказишади. Биринчи 8 ўринни эгаллаган жамоалар ОЧЛ 1/8 финалидан бошлаб курашга киришадилар. Албатта ОЧЛ нинг ғарб минтақаси гуруҳ ўйинлари бекор қилинади. “Осиё суперлигаси” бир вақтнинг ўзида ОЧЛ гуруҳ ўйинларини ўринини боса олади.
Ҳар бир мамлакатнинг жадвалда сўнги ўринни эгаллаган жамоаси, ички чемпионатдаги ғолиб билан алмаштирилади. Масалан, суперлигада “Бунёдкор” иккинчи, “Пахтакор” тўртинчи, “Локомотив” олтинчи ва “Насаф” ўнинчи ўринни эгаллади. У ҳолда “Насаф” ўзбек клублари ичида энг паст ўринни эгаллагани туфайли, кейинги мавсумда ички чемпионат ғолиби билан, мисол учун “Нефтчи” билан алмаштирилади.
Ички чемпионатимиз ҳам тубдан ислоҳ қилиниб, қолган жамоалар ягона лигага бирлаштирилади. Олий лиганинг 8 клуби ва 1-лиганинг 8 клуби иштирокида - ички чемпионат – масалан UzLiga ташкил қилинади. Икки даврали уй-сафар тизимида 30 та ўйин ўтказилиб, UzLiga ғолиби – суперлигада, совриндорлари ОФК кубогида иштирок этишади.
Қолган клублар Uz-Regional-Liga, яъни вилоят чемпионатларида қолишади. Бу лига ғолибари ўтиш турнирида UzLigaнинг икки янги вакилини аниқлаб беришади.
Албатта бу таклифлар “Осиё суперлигаси”га ҳомаки чизгилар холос. Бундай чемпионатни ўтказиш қоидалари, механизми, иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни мутахассислар зиммасига қолдирамиз. Биз мухлислар эса бундай чемпионатга тайёрмиз!
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Отамдан қолган радио қани?
- Нега Магометов кубокни Зоминга олиб борди?
- ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари. Сўнгги савол.
- УЕФА, қўйни ўз ҳолига қўй!
- Оқ йўл - "Hawk-Eye" ва "GoalRef"!
- Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди?
- "Футбол шарҳи"га чақириқ: "Эрматов мавзуси айбдорлари ким?"
- Мурод Отажонов учун "Уткин style!"
- Ажойиб футболчи, бироқ ношуд мураббийлар
- Олибсотарлар шаҳри
- Испания четроққа ўтсин, Гибралтар келмоқда!
- Энди биз телевизорда футбол кўра олмаймизми?
- Янги қўшма чемпионат: Осиё суперлигаси!
- Германия терма жамоаси футболчилари нега мадҳияни куйлашмади?
БЛОГГЕРЛАР
-
Ҳасанали ота
Ўзингни англа -
Фурқат Қурбонов
Саёз фикрлар... -
Холис таҳлилчи блоги
Futbol olami -
Жалолиддин Қобилжонов
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Tanganing ikkinchi tomoni -
Сафарали Сиддиқов
Футбол — спорт қироли! -
«InterFutbol» газетаси
InterFutbol газетаси блоги -
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Маъмуржон Ибрагимов
Футбол шарҳи -
FCB.UZ — бу «Барселона»
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz — барчаси футбол учун
Mazmun.uz блоги -
Лутфулло Турсунов
Ла Лига бўйича эксперт -
Шуҳрат Шокиржонов
Келажак футболи -
www.maydon.uz
Maydon.uz блоги -
The Referee
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
Қаҳрамон Асланов
25-кадр -
Maslahatim.uz
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Олимхўжа Бўронов
Мундиал яқин! -
Stadion.uz мухлислари
Мухлис минбари -
Шермуҳаммад Абдуғофуров
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Абдумажид Қодиров
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Мурод Ризаев
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
Беҳзод ҚОБУЛОВ
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия
Карикатура ва ҳажвия -
"Манчестер Юнайтед" мухлислари
"Қизил Манчестер" -
FC Barcelona
MES QUE UN CLUB -
Хушнудбек Худойбердиев
Викториналар, танловлар -
Шерзод Ражабов
I love this Game -
Cардорбек Юсупов
Эркин зарба! -
Наврўзбек Шодмонқулов
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Рустам Сулаймонов
Бир чимдим кулгу -
Бобур Акмалов
Керагидан ортиғи керакмас! -
"Реал" Мадрид блоги
Hala Madrid! -
Жасур Раҳимов
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин
Хўжа Насриддин бурчаги -
Қаҳрамон Асланов
«Офсайд» -
«АНДИЖОН» (Андижон)
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
Абдумутал Абдуназар
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
«MANCHESTER UNITED»
One love, One United! -
"STADION" газетаси
Сайт ва газета блоги












