Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Блог

Cардорбек Юсупов

Эркин зарба!

Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди?

Баҳо:
+3; -0

Кеча Ўзбекистон телевидениесининг “Спорт” телеканалида “Футбол шарҳи” кўрсатуви эфирга узатилди. Унда Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Зуфарович Усмонов иштирок этиб, кўрсатув бошловчиси Зафар Имомхўжаевнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

Кўрсатув давомида Мираброр Зуфарович бир қатор мавзуларга, шу жумладан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов шаънига айтилган ҳақоратлар, ёшлар терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги иштирокидан норозилар, терма жамоалар марказини ислоҳ қилиш ва уни бошлиғи Асқар Толибжоновни ишдан олишга чақириқлар каби мавзуларга тўхталиб ўтди. Бу ишларда Stadion.uz ходимлари – Олимхўжа Бўронов, Қахрамон Асланов ва Шухрат Шокиржонов айбланди. Шунингдек сайтимиз ходими бўлмаган Бобур Акмалов номи ҳам тилга олинди.

Бу кўрсатув юзасидан мен "Футбол шарҳи"га чақириқ: "Эрматов мавзуси айбдорлари ким?" деган ном остида мақоламни блогда эълон қилган эдим.

Бугун шу мақоламни узвий мантиқий давоми сифатида, бошқа мавзуларни қамраб олган яна бир қисмини эътиборингизга ҳавола этаман.

Демак, қисқа киришдан сўнг “Футбол шарҳи” бошловчиси Зафар Имомхўжаев ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга қуйидаги саволни берди:

“4-саралаш босқичидаги дастлабки мағлубиятдан сўнг терма жамоани Миржалол Қосимовга ишониб топширганингизда, унинг олдига терма жамоани ЖЧга тўғридан-тўғри олиб чиқиш вазифаси қўйилганмиди ёки бошқа вазифа қўйилганмиди?”

Жавоб: "Миржалол Қосимовни терма жамоага бош мураббий қилганимизда суҳбат бўлган. Унинг бошчилигида (ўйнаган) футболчиларимиз маҳоратига ва яхши очко тўплаганига ҳамма гувоҳ. ЖЧга тўғридан тўғри чиқишимиз мумкин эди, бунга 2 гол етмай қолди... Мен уни шу лавозимга тайинлаганимда айтгандим, сендан илтимос, машҳур футболчисан, обрўйинг Ўзбекистонда ва бутун дунёда баланд, битта илтимос, ёшларга катта эътибор бер, таянчинг ёшлар бўлсин, ундан кейин, катта тренер бўлдим, шунча ғалабаларга эришдим деган фикр келиб қолмасин, қандай натижага эришмагин, барча натижаларинг, ғалабаларинг абадий бўлсин. Сенга популизм керакмас, сен келажагингни ўйлагин, мана сенга ҳамма шароит, яна бир бор келажакни ўйлаб ишла" – дедим.

Шундан сўнг Зафар Имомхўжаев камерани студияга олиб, қуйидагиларни гапирди: “Демак гувоҳи бўлганингиздек, миллий терма жамоа ва унинг бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фаолияти ЎФФ раҳбариятини тўлиқ қаноатлантиради. Биринчидан, Қосимов ушбу лавозимга тайинланаётганда унинг олдига асосий вазифа сифатида терма жамоани тўғридан-тўғри ЖЧга олиб чиқиш масаласи қўйилмаган. Иккинчидан, шунга қарамасдан миллий терма жамоа ҳал қилувчи тўртинчи босқичда ўз тарихида энг яхши натижани қайд этди ва мундиал сари янада яқинлашди. Учинчидан эса мамлакатнинг бош жамоаси ЖЧга чиқиш имкониятини ҳамон сақлаб турибди...” Эътиборингизни қаратаман, Зафар Имомхўжаевнинг бу гаплари Мираброр Зуфарович олдида эмас, балки студияда ёзиб олиниб, монтаж қилинган.

Шундан сўнг Диёр Имомхўжаев яқин қариндоши Зафар Имомхўжаевнинг гапини тасдиқлаган ҳолда, ўз видеолавҳасида терма жамоамиз Япония ва Эрондан кейин учинчи натижа қайд этгани, Миржалол Қосимов 7 ўйинда 14 очко жамғаргани ҳақида гапирди. Лавҳасини “Олдимизда бизни яна тўртта жуда муҳим ўйин кутиб турибди” деган гаплар билан якунлади.

“Футбол шарҳи” кўрсатувини ҳозирча мана шу жойида тўхтатиб турган ҳолда, мавжуд ҳолат юзасидан вужудга келган муҳим, хаққоний саволларни ажратиб оламиз:

1. Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланган Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди?
2. ЎФФ раҳбарияти Миржалол Қосимовнинг иш фаолиятидан қаноатландими?
3. Миллий терма жамоамиз ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этдими?

Эндиги навбатда, ушбу саволларга мавжуд далилларга таянган ҳолда жавоб беришга ҳаракат қиламан. Олдиндан огоҳлантираманки, бу мавзуга оид баъзи хабарлар, маълумотлар омма олдида очиқ айтилмагани сабабли, баъзан мантиқий хулосаларга қараб иш кўришимга тўғри келди. Лекин аксарият ҳолларда аниқ далил исботларга таянишга ҳаракат қилдим.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланган Миржалол Қосимов олдига қандай вазифа қўйилган эди?

Миржалол Қосимовнинг миллий терма жамоадаги фаолиятининг иккинчи даври 2012 йил 4 июнь куни бошланди. Бир кун олдин бўлиб ўтган 4-саралаш босқичининг дастлабки ўйинида Ўзбекистон ўз майдонида Эрон терма жамоасига кичик ҳисобда мағлубиятга учрагандан кейин, Вадим Абрамов бош мураббийликдан озод этилди. Унинг ўрнига “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовга терма жамоа ишониб топширилди.

Айтишларича, Миржалол Қосимов учун миллий терма жамоани бошқариш таклифи умуман кутилмаган ҳол бўлган ва у дастлаб бундан кескин равишда бош тортган. Сабаби, Миржалол Қосимов терма жамоадаги аввалги фаолияти давомида кўзга кўринарли натижага эриша олмаган ва мухлисларнинг хақли таъна дашномларига дуч келиб, уни шармандали тарзда тарк этган эди. Шуни эсда тутган ҳолда Қосимов миллий терма жамоа учун жуда муҳим бўлган 4-саралаш босқичи юкини ўз зиммасига олишни истамаган, тинчгина “Бунёдкор”да ишлаб юришни афзал кўрган. Лекин ЎФФ раҳбарияти уни миллий терма жамоада ишлашга мажбуран кўндирган. Бу ҳақда ҳамкасбим Бобомурод Абдулла ўз блогида қуйидагиларни ёзади: “Миржалол Қосимов ҳам ўз ташаббуси ва ихтиёри билан бош мураббий бўлиб қолмаган: унга ҳам терма тепадан топширилган. Бу вазиятда Қосимов оддий аскар сифатида буйруқни бажаришга ва термани ўз қўлига олишга мажбур бўлган”.

Хўш, янги тайинланган мураббий олдида қандай вазифа қўйилган эди?

Мантиқан ўйлаб қараганда, агар терма жамоани бошқаришдан шундоғам бош тортаётган Миржалол Қосимовга “Бу жамоани ЖЧга олиб чиқасан” деган шарт қўйилса, у орқасига қарамай қочиб кетиши аниқ эди. Демак, Мираброр Зуфаровичнинг гапларига шубҳа йўқ. Қосимовга бу лавозим топширилганда, унинг олдига хеч қандай вазифа қўйилган эмас. Бу нарса уни терма жамоада ишлашга кўндириш учун қилинган. Балки Қосимовнинг ўзи ҳам шу шартни қўйган бўлиши мумкин: “Мендан натижа талаб қилмайсизлар” - деб. Энди Мираброр Зуфаровичнинг “ёшларга эътибор қарат, ёшларга суян” деган гапларига келадиган бўлсак, булар Қосимовга вазифа сифатида эмас, балки насиҳат, маслаҳат, илтимос тарзида айтилган. Чунки, агар Бобомурод Абдулланинг гапларига таянадиган бўлсак, бундай шароитда Қосимов олдига қандайдир шарт ёки вазифа қўйиш мантиққа зид бўлар эди.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, яна бир муҳим савол уйғонади. Нега ушбу ҳолат оммадан яширилди ва Қосимов томонидан берилган беҳисоб интервьюлар пайтида у “ЖЧга чиқишга ҳаракат қиламиз” қабилидаги гапларни айтди? Нимага Қосимов тўғрисини айтган ҳолда – “ЖЧга чиқиш қийин, бундан кейин фақат ёшларга таяниб ҳаракат қиламиз, келажакка пойдевор яратамиз” - деб мухлисларни, футболчиларни тинчлантирмади? Аламли мағлубиятлардан кейин юзага келиши мумкин бўлган нохушликларни олдини олмади?

Ахир Қосимов саралаш ўйинларида ёшларни жалб қилиб, уларни тажрибаси ва маҳоратини оширганида, тобланган ёшларимиз Туркия майдонларида Франция ва Уругвайни аёвсиз қақшатиб келишлари мумкин эдику?

Бу саволларга жавоб топиш мақсадида вақт машинасини ишлатиб, бир неча йил орқага, яқин ўтмишга саёҳат қиламиз.

2007 йили Тошкентнинг “Қурувчи” жамоаси базасида ўзбек футболининг янги гранд клуби пайдо бўлди. Катта сармоялар эвазига ташкил қилинган ва кейинчалик “Бунёдкор” деб номланган бу клуб ва Тошкентнинг яна бир клуби - “Пахтакор” ўртасида футбол майдонларида кескин курашларга бой бўлган қарама-қаршиликлар бошланиб кетди. Ушбу икки клуб ўртасида бўлиб ўтган ўйинларни афтни бужмайтирмасдан кўрмасликнинг иложи йўқ эди. Ўта қўпол ўйинлар, ҳакамларга очиқдан-очиқ босим ўтказишлар, футболчиларни ҳатто бир-бирини гўштини ейишга тайёр бўлган ҳолда майдонга тушишлари - Тошкент “дерби”сини экстремал спорт ўйинлари ишқибозлари учун жозибадор қилиб қўйган эди. Бундай зиддият ҳар жабҳада авж олиб, Қосимовнинг терма жамоадаги илк даврида ўзининг юқори чўққисига чиқиб улгурган эди. Миллий терма жамоанинг аксарият футболчилари айнан мана шу икки клубдан эканлигини инобатга оладиган бўлсак, клублар орасидаги зиддиятни бу футболчилар терма жамоа ўйинларига ҳам ўтказишди. Миржалол Қосимовнинг терма жамоадаги дастлабки инқирозининг бир сабаби ҳам мана шунда эди. Футболчилар ўйиндан олдин ва ўйин пайти икки қарама-қарши гуруҳга – пахтакорчилар ва бунёдкорчиларга ажралиб олиб, ўз шахсий ғаразларини Ватан ва терма жамоа манфаатидан устун қўйиб, саралаш ўйинларини барбод қилишган эди. Кучли руҳшунос бўла олмаган Қосимов терма жамоада футболчиларни муросага келтира олмади. Келтира олмасди ҳам, ахир у “Бунёдкор” клубининг бош мураббийи эди.

Бу икки клубнинг бир-бирига қилган хусуматларининг асл сабаблари менга қоронғу, лекин “Бунёдкор” клуби бош мураббийи бўлган Қосимов бунга чек қўя олмади ва натижада хеч нарсага эришолмай, терма жамоадан ҳайдалди. Айнан мана шу воқеа Қосимовга катта дарс вазифасини ўтади ва у буни ёддан чиқармади.

Энди 2012 йил ёзига қайтамиз. Терма жамоани қабул қилиб олган Қосимов, ўзи билмаган ҳолда дилемма (икки ўт) орасида қолди. Биринчиси, терма жамоани жуда муҳим саралаш босқичида қабул қилиб олгани, бу эса унга қўшимча масъулият юклаши эди. Иккинчиси, терма жамоани ёшартириш, таркибга қобилиятли, умидли ёшларни жалб қилиш тавсиясини олиши эди.

Биринчи ўтдан қутулиб қолиши осон кечди. ЎФФ раҳбарияти унинг олдига ЖЧга чиқиш вазифасини қўймади. Аммо иккинчи ўт – бу катта муаммо, ечиб бўлмас вазифа, бажариб бўлмас миссия эди. Нега дейсизми? Ахир ёшлар терма жамоасининг аксарият футболчилари “Пахтакор” мактабининг тарбияланувчилари - “Бунёдкор” клубининг ашаддий душмани бўлган ушбу клубнинг аъзолари эди!

Қосимов учун терма жамоани ёшартириш масаласи – “Пахтакор” футболчиларига дарс бериш билан, бошқача айтганда, ўз душманини кучайтириш билан баробар эди. Қосимов буни тушуниб етганида энди кеч, терма жамоа унга топширилган, поезд эса кетиб бўлган эди.

Бундай вазиятда Қосимов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ягона бир ечимга келишди. Бу ҳам бўлса, терма жамоани ёшартириш масаласини четга суриб, мавжуд футболчилар билан ЖЧга чиқишга ҳаракат қилиб кўриш эди. Бу режани бажариш йўлида “Пахтакор”га тааллуқли бўлган футболчиларга ўрин йўқ эди.

Бундай хулоса чиқаришим учун, терма жамоамиз иштирок этган ўйинлар ва унда майдонга тушган футболчиларни ёши ва қайси клубларда тўп суришини таҳлил қилиб чиқишим кифоя бўлди.

Демак, Миржалол Қосимов бошчилигида ЖЧ саралаш ўйинларида майдонга тушган футболчилар рўйхатига разм соламиз:

1.Игнатий Нестеров – 30 ёш, 7 ўйин
2.Сервер Жепаров – 31 ёш, 7 ўйин, 1 гол
3.Санжар Турсунов – 27 ёш, 7 ўйин, 2 гол
4.Улуғбек Бақоев – 35 ёш, 7 ўйин, 2 гол
5.Анзур Исмаилов – 28 ёш, 6 ўйин
6.Акмал Шорахмедов – 27 ёш, 6 ўйин
7.Александр Гейнрих – 29 ёш, 6 ўйин
8.Тимур Кападзе – 32 ёш, 5 ўйин
9.Шохрух Гадоев – 22 ёш, 5 ўйин
10.Виталий Денисов – 26 ёш, 5 ўйин
11.Жасур О.Хасанов – 30 ёш, 5 ўйин, 1 гол
12.Ислом Тўхтахўжаев – 24 ёш, 4 ўйин
13.Одил Ахмедов - 26 ёш, 4 ўйин, 1 гол
14.Азиз Хайдаров – 28 ёш, 4 ўйин
15.Олег Зотеев – 24 ёш, 4 ўйин, 1 гол
16.Артём Филипосян – 25 ёш, 3 ўйин
17.Фозил Мусаев – 24 ёш, 3 ўйин
18.Фарход Тожиев – 27 ёш, 3 ўйин
19.Виктор Карпенко – 36 ёш, 1 ўйин
20.Баходир Насимов – 26 ёш, 1 ўйин, 2 гол
21.Вагиз Галиулин – 26 ёш, 1 ўйин
22.Жасур Ж.Хасанов – 24 ёш, 1 ўйин
23.Марат Бикмаев – 27 ёш, 1 ўйин
24.Ислом Иномов – 29 ёш, 1 ўйин

Энди қўлимизга чўт олиб ҳисоблаб чиқамиз, бунда маълум бўладики, ушбу саралаш босқичида майдонга тушган терма жамоамиз футболчиларининг ўртача ёши – 27,6 ёшни ташкил қилади. Энг кўп майдонга тушган дастлабки 14 футболчининг ўртача ёши эса – 28,2 ёшни ташкил қилади.

Терма жамоа сафида майдонга тушган 24 футболчининг фақат бештаси 25 ёшдан кичик бўлган футболчилардир:
1.Шохрух Гадоев – 22 ёш, 5 ўйин
2.Ислом Тўхтахўжаев – 24 ёш, 4 ўйин
3.Олег Зотеев – 24 ёш, 4 ўйин, 1 гол
4.Фозил Мусаев – 24 ёш, 3 ўйин
5.Жасур Ж.Хасанов – 24 ёш, 1 ўйин

Қатарга қарши Тошкентда бўлиб ўтган ўйин қахрамонларидан бири Олег Зотеев 4 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урган бўлсада, тўртта ўйинда жами 95 (!) дақиқа тўп сурган холос.

Энди ўзига хос “Заковат” саволи: топингчи, 24 футболчи ичида қайси клуб вакиллари умуман йўқ? Ўйлайманки жавобни топишда кўпчилик қийналмайди.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, Қосимов терма жамоани ёшартириш ҳақида бош қотириб ҳам ўтирмади, бу ғоядан умуман воз кечди, Мираброр Зуфарович насиҳати четга сурилди. У нафақат “Пахтакор”, балки “Бунёдкор” клуби ёшлари олдида ҳам терма жамоа эшикларини ёпди (Жавлон Иброҳимов, Алибобо Рахматуллаев). Сабаби оддий, эндиликда терма жамоа мураббийлар штаби ўз олдига ЖЧга чиқиш вазифасини қўйиб олган эди. Қосимов терма жамоага пахтакорчиларни жалб қилиб, уларга сабоқ бергандан кўра, ЖЧга чиқиш вазифасини афзал кўрди. Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўтказиладиган ўйиндан олдин, терма жамоа мураббийлар штаби - Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧга олиб чиқиш сари бел боғлади.

Ашаддий “назариётчи” сифатида шуни айтишим мумкинки, агар мен терма жамоа бош мураббийи бўлганимда, жиддий мусобақалар олдидан синалмаган ёшларга таяниб, катта таваккал қилгандан кўра, синалган, кўпни кўрган, тажрибали қарияларга суяниб ҳаракат қилишни афзал кўрган бўлар эдим. Қосимов ҳам ҳудди шундай фикрлади.

Энди Зафар Имомхўжаевнинг саволига қайтамиз. ЎФФ раҳбари билан учрашувдаги дастлабки савол айнан Қосимовнинг олдига ЖЧга чиқиш вазифаси қўйилмагани тўғрисида бўлди. Тўғрисини айтсам, Зафар Имомхўжаевнинг бундай саволни бериши хафсаламни пир қилди. Ахир қанчадан-қанча жиддий ва долзарб мавзулар турган бир пайтда нимага бундай савол берилди? Хўш айнан шу саволни берилишидан мақсад ва керак бўлса манфаат нима?

Имомхўжаевлар сулоласи ўзбек спорт журналистикасининг таниқли шахслари ҳисобланишади. Уларнинг каттаси Ахбор ака Имомхўжаев ўзбек телешархловчиларининг энг яхшиси десам муболаға бўлмаса керак. Биз у кишининг шарҳлаган ўйинларни томоша қилиб тишимиз чиққан. Ҳозирги кунда у киши ЖАР стадиони суҳандони бўлиб ишлайдилар. Бу сулоланинг яна бир вакили Аброр Имомхўжаев – “Бунёдкор” футбол клубида матбуот котиби бўлиб ишласа, Зафар ва Диёр Имомхўжаевлар “Спорт” телеканали ходимлари саналишади.

Мана шу далилларни умумлаштириб хулоса қиладиган бўлсак, Мираброр акага бундай савол беришдан ким манфаатдор экани ойдинлашади. Эътибор беринг, савол “Бунёдкор” ва терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг обрўсига бевосита боғлиқ бўлган мавзудан бериляпти.

Бу савол бош мураббийнинг камчиликларини хаспўшлаш, уни танқид қилганларни телеэкран олдида ёмонлаш, Мираброр Зуфаровични баъзи воқеалардан бехабарлигидан фойдаланиб қолиб, ҳатто бош мураббийни ҳақорат қилганликда бошқаларни асоссиз равишда айблаш мақсадида берилгани кўриниб турибди.

Бу эса мазкур кўрсатув ижодкорларининг олдинги кўрсатувларини ҳам холислигини шубҳа остида қолдиради. Бунга мисол тариқасида, “Бунёдкор” клуби фойдасига “ишламаган” Равшан Эрматов можаросини эслаш кифоя. Бу ҳақда мен “Футбол шарҳи”га чақириқ: “Эрматов мавзусининг айбдорлари ким?” деган мақоламда батафсил тўхталиб ўтганман.

ЎФФ раҳбарияти Миржалол Қосимовнинг иш фаолиятидан қаноатландими?

Эътибор беринг, Мираброр Зуфарович ўз интервьюси пайтида Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби ишидан қаноатлангани хақида умуман гапирмади. Аксинча, у киши ёшлар тўғрисида куюниб гапирди. Гапларининг оҳангидан шу нарса сезилиб турди. “Мен Миржалолга айтган эдим, ёшларга таян, ёшларга ишон, ёшларга эътибор қарат”- деб гапини тугатди. Мираброр аканинг хўрсиниб гапиришидан, у киши гўё Қосимовга ўзини гапини ерда қолдирганини шама қилаётгандек туюлди менга. Шу ўринда бир мисол келтираман, 2010 йили ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ Тошкентда ўтказилиб, финалда Ўзбекистон ва КХДР ёшлари куч синашишган, биринчи бўлимда бош ҳакам футболчимизни майдондан четлатган, натижада ўсмирларимиз якунда 0:2 ҳисобида ютқизишган эди. Энг эътиборли жиҳати, Мираброр ака ўйиндан кейинги тақдирлаш маросимида эронлик ҳакамлар билан қўл бериб кўришишдан бош тортган, уларга қўлини узатмаган эди. Яъни уларга ўз норозилигини очиқдан-очиқ гапирмасдан, ўз ишоралари билан билдирган, оддийгина қилиб, қўлларини орқасига тутиб олган эди. Бу сафарги интервью ҳам шунга ўхшаш ҳолатга ишора бергандек бўлди менга. Яъни ўз норозилигини очиқдан-очиқ айтиш шартмас, ишора ва белгилар берилса кифоя эди.

Мираброр ака ўз гапини тугатгандан кейин, Зафар Имомхўжаев студияда ўтирган ҳолда: “Демак гувоҳи бўлганингиздек, миллий терма жамоа ва унинг бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фаолияти - ЎФФ раҳбариятини тўла қаноатлантиради” - деди. Яъни бу гапларни у бевосита Мираброр Усмонов олдида айтмасдан, студияда ўтириб гапирди. Бу билан телеэкран олдида ўтирган мухлисларни чалғитди. Балки ўзи ўйлаб юрган фикрларини бевосита ЎФФ президентига боғлаб гапирди. Ваҳоланки, ЎФФ президенти мураббийлар штаби фаолияти тўғрисида оғиз очмаган эди. Чунки, биринчидан ЖЧ саралаш ўйинлари ҳали тугамаган, қандайдир якуний хулосалар чиқаришга эрта эди, иккинчидан, Миржалол Қосимов ЎФФ президенти тавсияларига қулоқ солмаган, ёшларни майдонга тушириш нарироқда турсин, улар учун терма жамоа эшикларини ёпган эди. Бундай вазиятда “мураббийлар штабининг фаолияти Усмоновни қониқтирди” эмас, балки “қониқтирмади” дейиш тўғрироқ бўларди. Бироқ уларнинг фаолияти Зафар Имомхўжаевни қониқтирган шекилли, у эса ўз навбатида буни ЎФФ президенти айтди деб бизга тақдим қилди.

Ўз навбатида тан оламан, Зафар Имомхўжаевнинг бир гапига 100% қўшиламан: "Унутмайлик, биз учун хали ЖЧ саралаш ўйинлари давом этмоқда!". Миржалол Қосимовнинг терма жамоадаги фаолиятини тўлиқ таҳлилини фақатгина саралаш ўйинлари якунлангандан кейин тақдим қиламан.

Миллий терма жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этдими?

Мана, таҳлилимизнинг якуний қисмига ҳам етиб келдик. Зафар Имомхўжаев бошчилигидаги журналистлар мухлисларни тинчлантириш мақсадида – “миллий терма жамоа ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди” деб бонг уришда давом этмоқда. Балки бу билан йўл қўйилган камчиликлар ёпилиб кетар деб умид қилмоқдалар. Аммо бу гаплар билан ўзларини кулгили ҳолатга солмоқдалар холос.

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинларидаги энг яхши натижани 2005 йили қайд этган. Германия-2006 йўлланмаси учун курашда терма жамоамиз Осиё плей-офф босқичига чиқа олган ва унда Бахрайн терма жамоасига икки ўйин натижасига кўра имкониятни бой берган. Бу сафар терма жамоамиз ана шу кўрсаткични такрорлай олди холос. Уни яхшилаш яхшиламаслигини сентябрь ойида Иорданияга қарши бўлиб ўтадиган плей-офф ўйинларидан кейин билиб оламиз.

Диёр Имомхўжаев эса ўзи тайёрлаган видеолавҳада: “Жанубий Корея бош мураббийи Чой Канг Хи 8 ўйинда 14 очко олган бўлса, Миржалол Қосимов 7 ўйинда 14 очко олган. Ўзбекистон терма жамоаси фақат Япония ва Эрондан кам очко тўплаган” деган маълумотларни ёритди.

У ҳолда шу саволга жавоб берингларчи, нимага Жанубий Корея ЖЧга чиқдию, биз чиқа олмадик? Нимага Австралия 13 очко билан чиқдию, биз 14 очко билан қолиб кетдик?

“Ўтган йили 178 балл тўплаб ўқишга киролмаган эдим, бу йил 185 балл тўплаб киролмадим. Мана ўсиш, мана юксалиш”

“Ўтган сафар 6 та беш баҳо олиб синфда қолиб кетган эдим, бу сафар 8 та беш баҳо олиб қолиб кетдим. Натижалар яхшиланмоқда!”

Тили ўткир мухлисларнинг захарханда кинояларидан эди бу гаплар.

Жиддий айтадиган бўлсак, бу маълумотлар ЖЧ саралаш ўйинларида, айниқса Тошкентда Ливан ва Қатар, сафарда Жанубий Кореяга қарши ўйинларда мураббийлар штаби томонидан йўл қўйилган жиддий хатоларни хаспўшлаш, беркитиш учун берилаётгани аниқ.

Таҳлилимизни яна бир гап билан тугатамиз. Диёр Имомхўжаев ўз видеолавхасини “Олдимизда бизни яна тўртта жуда муҳим ўйин кутиб турибди” деган гаплар билан якунлади ва бу билан мени бира тўла “ўлдирди”. Ҳали Иордания билан ўйинлар ўтказилмасдан олдин, у киши бу жамоани мағлуб этишимиз 100% ҳал бўлган нарса қабилида тақдим этиши мени ҳайратга солди. Умид қиламанки мураббийлар штаби ва футболчиларимиз бундай фикрга бормайдилар. Рақибга нисбатан менсимаслик руҳида майдонга тушмайдилар.

Муҳтарам ўқувчи, менимча юқорида қўйилган саволларга етарли даражада жавоб бера олдим деб ҳисоблайман ва бугунги таҳлилий мақоламни тугатаман.

Ўз навбатида ЎФФ президенти Мираброр Зуфарович Усмоновга, шунингдек “Спорт” телеканали ходимларига мазмунли баҳс-мунозарага йўл очиб берганлари учун миннатдорчилик билдираман. Хато ва камчиликлар учун олдиндан узр сўрайман. Ҳар биримиз ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқариб олдик деб ўйлайман. Мухлисларни эса сабр-қаноатга чақираман.

Киритилган сана: 23.07.2013 22:54. Ўкилди: 14568 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:39. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:37. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:27. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SHTIRLETS
Сана: 07.08.2013 01:54. SHTIRLETSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAURINHOMI
Сана: 29.07.2013 09:42. MAURINHOMIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 27.07.2013 15:33. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHARKUZ
Сана: 26.07.2013 19:13. SHARKUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIABLO
Сана: 26.07.2013 01:28. DIABLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIABLO
Сана: 26.07.2013 01:28. DIABLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOMENT
Сана: 25.07.2013 20:53. MOMENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAURINHOMI
Сана: 25.07.2013 13:22. MAURINHOMIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHEVAROONEY
Сана: 25.07.2013 12:24. SHEVAROONEYга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 25.07.2013 10:52. FILOSOFга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAURINHOMI
Сана: 25.07.2013 09:55. MAURINHOMIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAURINHOMI
Сана: 25.07.2013 09:48. MAURINHOMIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAURINHOMI
Сана: 25.07.2013 09:43. MAURINHOMIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 25.07.2013 02:56. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 25.07.2013 01:11. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 25.07.2013 00:31. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MEGASTAR
Сана: 24.07.2013 22:06. MEGASTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 24.07.2013 20:28. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 24.07.2013 20:08. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOGDIANA
Сана: 24.07.2013 19:34. SOGDIANAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOGDIANA
Сана: 24.07.2013 19:27. SOGDIANAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOMULLO
Сана: 24.07.2013 17:39. DOMULLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 24.07.2013 17:00. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 24.07.2013 16:26. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GULIM
Сана: 24.07.2013 15:33. GULIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 24.07.2013 14:11. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATIK
Сана: 24.07.2013 14:03. FANATIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DLSHOD
Сана: 24.07.2013 13:43. DLSHODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAZARBOY
Сана: 24.07.2013 13:32. NAZARBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMURZOIROV
Сана: 24.07.2013 13:12. MAMURZOIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMURZOIROV
Сана: 24.07.2013 13:10. MAMURZOIROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 24.07.2013 11:30. IMPERATORга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERUWED
Сана: 24.07.2013 11:28. SERUWEDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATBOY
Сана: 24.07.2013 11:03. SHUHRATBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAIDAXMAD
Сана: 24.07.2013 10:32. SAIDAXMADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAIDAXMAD
Сана: 24.07.2013 10:31. SAIDAXMADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 24.07.2013 10:24. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUZO
Сана: 24.07.2013 10:21. ABDUZOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JUSTFORWARD
Сана: 24.07.2013 10:16. JUSTFORWARDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 24.07.2013 10:14. MUSTAFAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 24.07.2013 10:14. MUSTAFAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOHANDIJAN
Сана: 24.07.2013 10:08. ZOHANDIJANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOHANDIJAN
Сана: 24.07.2013 10:08. ZOHANDIJANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOHANDIJAN
Сана: 24.07.2013 10:07. ZOHANDIJANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 24.07.2013 10:05. FILOSOFга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VINGER
Сана: 24.07.2013 09:41. VINGERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IQBOL
Сана: 24.07.2013 09:37. IQBOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOCCEROZ
Сана: 24.07.2013 08:59. SOCCEROZга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOSSBOSS
Сана: 24.07.2013 08:27. BOSSBOSSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 24.07.2013 08:06. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KALONBEK
Сана: 24.07.2013 07:58. KALONBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VODAFONE
Сана: 24.07.2013 06:36. VODAFONEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 24.07.2013 04:49. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARCAMANIYA
Сана: 24.07.2013 04:25. BARCAMANIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 24.07.2013 03:10. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 24.07.2013 02:40. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 24.07.2013 02:28. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 24.07.2013 02:25. BAHROMTMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZIBADOV
Сана: 24.07.2013 02:11. AZIZIBADOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZIBADOV
Сана: 24.07.2013 02:08. AZIZIBADOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NURULLOOO
Сана: 24.07.2013 01:23. NURULLOOOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZIBADOV
Сана: 24.07.2013 01:20. AZIZIBADOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EXCLUSIVEPER
Сана: 24.07.2013 01:20. EXCLUSIVEPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 24.07.2013 01:16. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 24.07.2013 01:12. ALBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZIBADOV
Сана: 24.07.2013 01:08. AZIZIBADOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPER
Сана: 24.07.2013 00:54. KASPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPER
Сана: 24.07.2013 00:53. KASPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPER
Сана: 24.07.2013 00:52. KASPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPER
Сана: 24.07.2013 00:51. KASPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPER
Сана: 24.07.2013 00:50. KASPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUSTAM
Сана: 24.07.2013 00:48. RUSTAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPEAKER
Сана: 24.07.2013 00:39. SPEAKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SPEAKER
Сана: 24.07.2013 00:38. SPEAKERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARCOREUS
Сана: 24.07.2013 00:34. MARCOREUSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.