Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

Cардорбек Юсупов

Эркин зарба!

Ажойиб футболчи, бироқ ношуд мураббийлар

Баҳо:
+0; -0

Футбол мураббийи - нақадар оғир ва масъулиятли касб. Айниқса миллий терма жамоа бош мураббийлиги – миллат шаъни ва обрўси босими остида турадиган ўта қийин лавозим! Бундай босимни ҳар ким ҳам кўтара олмайди, ҳар ким ҳам унга чидайвермайди. Бразилия терма жамоасини жаҳон чемпиони қила олган Луиз Фелипе Сколари: “Бразилия терма жамоасининг бош мураббийлик лавозими – Бразилия президенти бўлишдан ҳам оғир касб. Бу лавозимда сенга ҳамма ақл ўргатади, босим уюштиради” – деган.

Ақл ўргатиш ҳамманинг қўлидан келсада, мураббийлик касбини фақат саноқли шахсларгина қойиллатиб эплайдилар. Уларнинг аксарияти футболчилик фаолияти даврида кўзга кўринарли ютуқларга эриша олмаганлар, баъзилари эса ҳатто футбол билан жиддий шуғулланмаганлар, футболни юқори савияда ўйнамаганлар. Ва аксинча, ўз даврининг ажойиб футболчиси бўлган, футбол майдонларида бетакрор қобилият намоён этган шахслар – мураббийлик фаолиятида ношудлиги, уқувсизлиги, инқирозлари билан из қолдирганлар. Бугунги суҳбатимиз ана шундай футболчи – мураббийлар хақида бўлади.

Збигнев Бонек (Польша)

Футболчи сифатида ютуқлари: жаҳон чемпионатида бронза медал, Европа чемпионлар кубоги ва УЕФА кубоги соҳиби, “Ювентус” ва “Рома” таркибида Италия чемпиони ва кубок соҳиби.

Мураббий сифатида эришган натижалари: бошқарган жамоалари 2 марта А сериясини тарк этган.

Польша тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Збигнев Бонек ўзининг ажойиб футболчилик фаолиятини якунлагач, мураббийлик соҳасида ҳам ўзини синаб кўришни истади. “Зиби” мураббий сифатида Италияда фаолият бошлади. Аммо унинг бу соҳадаги иши юришмади. У бошқарган клублар кетма-кет 2 марта А сериясини тарк этишди. Шундан кейин уни C1 серияси клубига таклиф этишди, бироқ у ерда ҳам мураббийнинг натижалари ёмон бўлди. Яхшимки, клуб қуйи лигага тушиб кетмасидан олдин, уни истеъфога чиқаришди. Бирмунча вақт давомида Бонек Польша футбол федерациясида ишлади. 2000 йилларнинг ўрталарида, кутилмаганда, у Польша терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бонек бу лавозимда атиги 5 ўйин ишлади холос. Польша унинг бошқарувида фақат Сан-Марино ва Янги Зеландияни мағлуб эта олди. Миллий терма жамоани бу қадар паст савияда ўйин намойиш этганидан ранжиган Польша ФФ амалдорлари, унга тинчгина жавоб бериб юборишди.

Браян Робсон (Англия)

Футболчи сифатидаги ютуқлари: Кубок эгалари кубоги соҳиби, Англиянинг 2 карра чемпиони, 3 карра кубоги соҳиби.

Мураббий сифатида эришган натижалари: 2 марта Англия лигаси кубоги финали, Англия кубоги финали.

Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг буюк футболчилардан бири, кетма-кет 12 йил давомида “МЮ” сардори Браян Робсон мураббийлик фаолиятини “Миддлсбро” клубида бошлади. 7 йиллик фаолияти давомида у бирор бир кўзга кўринарли ютуққа эриша олмади. Фақат бир маротаба Англия кубоги финалига чиқишни уддалади холос. Шундан сўнг “Брэдфорд” ва “Вест Бромвич” клубларида ишлаб, ҳар иккала клубни Англия биринчи дивизионини тарк этишига “ҳисса” қўшди. Бирмунча вақт “Шеффилд Юнайтед” клуби билан чемпионшип тубида ўралашиб юрганидан кейин, Таиланд терма жамоасига таклиф қилинди. Икки йиллик самарасиз фаолиятдан сўнг у ердан ҳам ҳайдалди.

Роберто Донадони (Италия)

Футболчи сифатидаги ютуқлари: 6 марта Италия чемпиони, 4 марта кубок соҳиби, 3 карра Европа чемпионлар кубоги соҳиби, Европа чемпионатида бронза медал, жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медал.

Мураббий сифатида эришган натижалари: Евро-2008 да чоракфинал, А сериясида 9-ўрин.

Италия терма жамоаси ва “Милан” клубининг ажойиб футболчиларидан бири Роберто Донадони мураббийлик фаолиятини “Ливорно” клубида бошлади. Камтарона клубнинг “А” сериясидаги муваффақиятли иштироки, Донадонини умидли ёш мураббийлар сафига қўшди. 2006 йили Италия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлганидан кейин, бош мураббий Марчелло Липпи “Скуадра адзурра”ни тарк этди. Италия футбол федерацияси эса терма жамоани Донадонига ишониб топширди. Афсуски, Робертога бу юмуш оғирлик қилди. Унинг қўли остида Италия нурсиз ўйин кўрсатиб, Евро-2008да чорак финалгача бора олди холос. Шундан сўнг у “Наполи” ва “Кальяри” клубларида ҳам ишлаб кўрди. Лекин яхши футболчидан ҳар доим яхши мураббий чиқавермаслигини исботлаб, бу клубларда ҳам ҳеч қандай натижага эриша олмади.

Христо Стоичков (Болгария)

Футболчи сифатидаги ютуқлари: 1994 йили “Олтин тўп” соҳиби, ЖЧ-1994 энг яхши тўпурари, Испаниянинг 5 карра чемпиони, Европа чемпионлар кубоги соҳиби, Кубок эгалари кубоги соҳиби.

Мураббий сифатида эришган натижалари: ЖАР чемпионатида кумуш медал.

Болгария футболи ва “Барселона” клубининг тирик афсонаси Христо Стоичков, ўта муваффақиятли футболчилик фаолиятини тугатганидан сўнг, мураббийлик фаолиятини Болгария терма жамоасида бошлади. Болгария футбол федерацияси терма жамоани Стоичковга топшириш масаласида иккиланиб ўтирмади. Ахир мамлакатнинг энг яхши футболчисига терма жамоани ишониб топширмай бўладими?

Афсуски, Стоичков мураббийлик курсисида натижалар билан эмас, балки аччиқ тили, қизиққон ва асабий хулқи сабабли чиқарган жанжаллари билан эсда қолди. Уч йил давомида ўзини ва футболчиларни қийнагач, терма жамоадан ҳайдалди. Шундан кейин бир пайтлар футболчи сифатида муваффақиятга эришган Испания примеросига қайтиб, “Сельта” клубида иш бошлади. Унинг атиги бир неча ойлик фаолиятидан кейин “Сельта” примерони “муваффақиятли” тарзда тарк этди. Айтиш жоизки, мураббий Стоичков фаолиятида ёрқин саҳифа ҳам бор. ЖАР чемпионатида “Мамелоди Сандаунз” клуби билан кумуш медал!

Ференц Пушкаш (Венгрия)

Футболчи сифатидаги ютуқлари: 5 марта Венгрия чемпиони, 5 марта Испания чемпиони, Испания кубоги соҳиби, 3 марта Европа чемпионлар кубоги соҳиби, Қитъалараро кубок соҳиби, Олимпиада-1952 чемпиони, жаҳон чемпионатида кумуш медал совриндори.

Мураббий сифатида эришган натижалари: Европа чемпионлари кубоги финалчиси, 2 марта Греция чемпиони, Греция кубоги, Австралия чемпиони.

Венгриянинг ХХ асрдаги тенгсиз футболчиси, Мадриднинг “Реал” клубида энг яхши тўпурарлардан бири, ўз фаолияти давомида 700 дан зиёд, баъзи манбаларда эса мингдан зиёд голларни киритган ажойиб ҳужумчи Ференц Пушкаш футболчилик фаолиятини тугатгач, мураббийлик орқали янги ютуқларни кўзлади. Қизиғи шундаки, у мураббийлик фаолияти давомида деярли барча қитъаларда ишлашга улгурди. Испаниянинг “Эркулес”, “Алавес”, “Мурсия”, АҚШнинг “Голден Гейт Гейлс”, Канаданинг “Ванкувер Роялс”, Чилининг “Коло-Коло”, Грециянинг “Панатинаикос” ва “АЕК”, Парагвайнинг “Соль де Америка”, “Серро Портеньо”, Австралиянинг "Саут Мельбурн Эллас" клубларини бошқарди, ҳатто Саудия Арабистони терма жамоасида ҳам ишлади.

Албатта, Венгрия футбол федерацияси мамлакатнинг энг яхши футболчисига терма жамоани ишониб топширмаса уят бўларди. Пушкаш 1993 йили терма жамоани қабул қилиб олди. У ўз фаолияти давомида терма жамоа ўйинига бирор бир янгилик ва ўзгариш кирита олмади, мухлисларга эса ўз футболчилик фаолиятидаги ютуқларини мақтаниб гапириши билан эсда қолди.

Диего Марадона (Аргентина)

Футболчи сифатидаги ютуқлари: жаҳон чемпионатларида олтин ва кумуш медал, Италия чемпиони ва кубоги соҳиби, УЕФА кубоги соҳиби

Мураббий сифатида эришган натижалари: жаҳон чемпионатида чорак финал.

Марадона мураббийлик фаолиятини 1995 йили бошлади. Клублар миқёсида Аргентинанинг “Мандия” ва “Расинг”, БААнинг “Ал-Васл” клублари билан ишлади. Мураббийлик фаолияти давомида клуб раҳбарлари ва мухлислари билан даҳанаки жанглари, ҳакамлар ва бошқа мураббийлар билан жанжаллари туфайли эсда қолди.

Марадонанинг юксак орзуси - Аргентина терма жамоасини бошқариш эди. У 1998 йили Аргентина футбол федерациясидан терма жамоа бошқарувини унга беришларини илтимос қилди. 2002 йили ўз илтимосини такрорлаб, ҳатто бепул ишлашга ҳам рози бўлди. Ҳар сафар рад жавобини олди.

Ниҳоят, 2008 йили жаҳон футболининг энг яхши футболчисига Аргентина миллий терма жамоаси ишониб топширилди. Марадона бу лавозимда ҳам ўзининг зарарли одатлари ва қилмишларидан воз кечмади. Аргентина 2009 йил 1 апрель куни Боливия терма жамоасига 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Уругвай билан ўтган сўнгги тур ўйинида қийин ғалабага эришиб, ЖЧ-2010 йўлланмасини зўрға қўлга киритди. Бу ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Марадона хотин-қизлардан узр сўраган ҳолда, ўзига қарши фикр билдирган барчани куракда турмайдиган ҳақорат ва уят ибораларни ишлатиб сўкди.

Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам Марадона аввало ўзининг хулқ-атвори билан эсда қолди. Олдинига у ўз футболчиларига кунига бир бокалдан вино ичиш ва хотинлари билан учрашишга рухсат берди. Сўнгра, агар Аргентина жаҳон чемпиони бўлса, Буэнос-Айреснинг қоқ марказида қип яланғоч югуришга ваъда берди.Чоракфиналда Германияга 0:4 ҳисобида ютқизиб, Аргентина жахон чемпионатлари тарихида, сўнгги 36 йилдаги илк йирик мағлубиятига учради. Чемпионатни шармандали тарзда якунлагач эса, мағлубият сабаблари сифатида “башоратчи” саккизоёқ Паулни айблади.

Али Даий (Эрон)

Футболчи сифатидаги ютуқлари: Германия чемпиони, чемпионлар лигаси финалчиси, Осиё ўйинлари ғолиби, 2 марта Осиё кубоги бронза медали совриндори, Эрон чемпиони, миллий терма жамоа сафида киритилган голлар сони бўйича дунё рекордчиси (106 гол)

Мураббий сифатида эришган натижалари: ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари 2-босқичида гуруҳда 4-ўрин.

Эрон футболи афсонаси Али Даий футболчилик фаолиятини тугатгач, 2008 йили Эрон терма жамоасида иш бошлади. Унда ҳали мураббийлик тажрибаси камлиги Эрон футбол федерациясини асло ташвишга солмади. Мамлакатнинг энг яхши футболчиси миллий терма жамоани юксак чўққиларга етаклашига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Унинг олдига 2010 йили бўлиб ўтадиган ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Бироқ Эрон терма жамоаси унинг қўл остида дастлабки ўйинларданоқ муваффақиятсиз иштирок этиб, мазмунсиз ўйинлари билан барчани ранжитди. Натижада, Али Даий кечагина уни қўлда кўтариб олиб юришга тайёр бўлган мухлисларнинг ғазаби ва норозилигига учради. Эрон футбол федерацияси миллат тарихидаги энг яхши футболчини ўз вақтида истеъфога чиқаришни кечиктирди. Натижада Эрон саралаш ўйинларини муваффақиятсиз якунлаб, ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолди.

------------------------------------------------------------------------

Футболчи сифатида юқори чўққиларни забт этган, лекин мураббий сифатида инқирозга юз тутиб, ношудлигини намоён этган шахсларнинг бу рўйҳатини янада давом эттириш мумкин. Лекин шуларнинг ўзи маълум бир хулосаларга келишимиз учун кифоя қилади.

Шу ўринда ҳаққоний савол туғилади. Хўш, нега ўз фаолияти давомида ажойиб ўйин кўрсатиб, футбол тарихида ўчмас из қолдирган буюк футболчилар, мураббий бўлишлари билан бундай муваффақиятсизликка учраганлар?

Аслида ҳаммаси оддий. Биринчидан, мураббий бўлиб ўз фаолияти давомида ютуқларга эришиш учун фақат футбол майдонларида тўп суриб, орттирган билим ва тажриба етарли эмас. Бунинг учун соф футболга оид билимлар – стратегия, тактика, ўйин моҳиятини тушуниб етиш билан бир қаторда, умумий – физиология, психология каби билимлар ҳам зарур.

Бундай билим ва кўникмалар футболчилик фаолияти давомида хеч кимга ўргатилмайди. Энг муваффақиятли футболчилар эса деярли ҳеч қачон жиддий равишда ўқимаганлар. Улар ўз даврида ё ўқишни, ё футболни танлашга мажбур бўлганлар.

Бизда олинадиган жисмоний тарбия институти дипломлари бундан мустасно. Уларни қандай йўл билан қўлга киритилишини кўпчилик жуда яхши билади. Қисқа муддатли мураббийлик курслари ҳам бундай билимларни бера олмайди. Чунки бу курслар жиддий равишда бирор нарсани ўрганиш учун эмас, балки тезроқ мураббийлик категориясини бериш учун ташкил қилинади.

Иккинчидан, яхши мураббий бўлиб етишиш учун ажойиб туғма қобилият, кучли ирода ва юксак шахсий фазилатлар зарур. Буларни эса футболчилик фаолиятига деярли даҳли йўқ.

Киритилган сана: 21.06.2013 22:01. Ўкилди: 6549 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ALBARS
Сана: 05.07.2013 23:05. ALBARSга ёзиш
+0; -0
Муаллиф ҳам бошқалар ҳам Қосимов устига очиқчасига ё пинҳона "мағзава" ағдариш билан банд бўлиб қолишди бу уларга жуда ёқмоқда.. Сабаб ҳозир Қосимовни ёмонлаш "компания"си авж олган.. Ким ўтказиб ёмонласа аламзадаликдан реалликни тан олабилмай турган мухлислар мақтовларига кўмилмоқдалар.
Қосимовга НЕГА? НЕГА? НЕГА? МТЖ охирги босқичда қийин аҳволда қолганда топширилаяпти деган маънодаги мақола ёзишмайди чунки бундай мақолалар "кун мавзуси" бўла олмайди...
Шахсан мен Қосимовнинг мураббийлик салоҳиятига ишонаман. У ҳозирги кундаги № 1 мураббийдир юртимизда.
Қосимовга ишонамиз ва унга омад тилаймиз!

Ушбу фикрга жавобан


SARVARTILLO
Сана: 28.06.2013 12:46. SARVARTILLOга ёзиш
+0; -0
М.Косимовни хам Кушиб куйса болуради Бунёдкорни ОЧ килсанг хам ЖЧ чиколмаганимиз сабачиси САН!!!!

Ушбу фикрга жавобан


TILLA
Сана: 22.06.2013 11:48. TILLAга ёзиш
+0; -0
Juda zo'r chiqibdi.

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 22.06.2013 11:22. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
бу маколадан бир нарса олдим. Бир ибор. Яъни Косимов ёмон дейилмокда. Косимовни айби , карияларни тажрибасига ишониб майдонга туширганлиги ва якин утмишда футболчи булганлиги. Хулоса килишдан аввал бир уйлаб курайлик. Агар Косимов якин утмишда футболчи булмагандачи? У холда хамма хозир Косимовни мактаяпган буларди. Косимов ажойиб натижа курсатди. Рахмат унга! Абрамовни ахлатини тозалади у! Эронни Эронда маглуб этди. Кореядан эса 1 очко олди. Энди буёги статистика. Буёги билан "бошкалар" шугуллангани макул:))

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKXON
Сана: 22.06.2013 10:48. UZBEKXONга ёзиш
+0; -0
maqolaga gap yo'q.

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 22.06.2013 07:43. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
Маъносидан маълумки бу ерда Қосимов ҳақида ёзилган!! Тўғри Қосимов зўр футболчи бўлган лекин мураббийлик учун ўқиш шарт. Шунча йил давомида Миржалолни бирор кучли клубга малака оширишга юбориш керак эди. ЖЧ-2010 дан кейин шунақа таклифлар кўп бўлди лекин юқоридагилар бунга эътибор беришмади.

Ушбу фикрга жавобан


ABRORAHMAD
Сана: 22.06.2013 05:38. ABRORAHMADга ёзиш
+-1; -0
Тангани факат бир томони курсатилган:))) одам бунака савияси паст маколани макташ учун камида футболни яхши тушинмаслиги, купида умуман футбол деган спорт турини танимаслиги керак!!!
Тангани бошка томони хам бор Юсупов! Футболчилик фаъолиятида хам мураббийлик фаъолиятида хам ФАНТАСТИК натижалар килган мураббийлар канча? Санасам блогиз "блок"ланиб кетади!
Маколангиз (манимча макола дейишга арзимайди! Факт: Макола дегани статистикадан иборат булса бу шахсий блогга езишгача жиддий нарса эмас! Шунчаки сайтга хар кандай аралаш-куралашни ичида кетаверадида) эса сира хам сизнинг фалсафий онгингизни (фикрларингизни) еритмаган! "Википидия"га галма-гал "поиск" бериб макола езиш мумкинлигини исботлабсиз холос!

Ха-я сиз журналист булиш учун кайси "тезкор" курсда укидингиз?

Сколари хакида езибсизми? Уни айтган гапини мазмунидан кура килган ишларига этибор каратганингизда (футболчилик ва мураббийлик сохасида) шу маколангизни езмас эдингиз:))))

Ушбу фикрга жавобан


EDMONDANTES
Сана: 22.06.2013 03:18. EDMONDANTESга ёзиш
+-1; -0
Shu Yusupov deganlari nuqul bemaza maqola yozgani yozgan ekanda a?? Gapni aylantirmasdan QOSİMOV haqidayam yozib qo'ya qolmabdida!!!! Rossiya chempioni, O'zbekiston chempioni, Yoshlar o'rtasida evropa chempioni va hokazo.. Murabbiy sifatida JCH saralash 4-bosqichda 3-o'rin deb!!! shu stadion.uz adminlari Yusupovga blog ochib berganiga hayronman, bir qarasang Tolibjonovni "biznesi"ni maqtaydi, bir qarasang... farosatinga ot tepsin devorging keladi.

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 22.06.2013 03:01. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
Сардор, конференцияни эсдан чикардизми?

Ушбу фикрга жавобан


OTABEKR
Сана: 22.06.2013 00:38. OTABEKRга ёзиш
+1; -0
Qosimovni tanqid qilib chiqqan eng zo`r maqola bo`libdi!))))

Nima, bu yerda Qosimovning ismi berilmagan? Yana bir marta o`qing )))

Ушбу фикрга жавобан


AZIZFANAT
Сана: 22.06.2013 00:35. AZIZFANATга ёзиш
+0; -0
муаллиф ?.?.хам шу тоифага киради демокчи шекилли?

Ушбу фикрга жавобан


BUNYODKORFC
Сана: 22.06.2013 00:00. BUNYODKORFCга ёзиш
+0; -0
ha haqiqatdanam fudbol ham ozroq bo'sayam shaxmatga o'xshaydi. Fudbolchilar figuralar bo'sa, murabbiy ularni o'ynatuvchilar. Maqolaga gap yo'q bu maqolani tagida yana bir maqola yotibdi uni faqat ayrim kishilar o'qiy olsa kk

Ушбу фикрга жавобан


TALIMARJON
Сана: 21.06.2013 23:20. TALIMARJONга ёзиш
+1; -0
Juda zo'r chiqibdi. O'zimizni murabbiyni yozmabsizku. Bulardan kam joyi yo'q Qosimovni.

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.