Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Cардорбек Юсупов

Эркин зарба!

Мурод Отажонов учун "Уткин style!"

Баҳо:
+7; -0

Кеча Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра ўйинларига якун ясалди. Сўнгги турнинг марказий ўйинида, Тошкентда, “Бунёдкор” ва “Локомотив” клублари куч синашдилар. ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борган бу ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Ҳар иккала гол пенальтидан киритилди.

Ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманига “Бунёдкор” клубининг бош мураббий Миржалол Қосимов эмас, балки катта мураббий Мурод Отажонов ғазаб отига минган ҳолда ташриф буюрди. Шахсан мен бу анжуманда иштирок этмаган бўлсамда, Мурод Отажоновнинг у ерда айтган гаплари, берилган саволларга жавобларидан шундай хулосага бордим.

Отажоновнинг анжуманда айтган гапларига бирма-бир тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Истаганлар мана шу манзилдан ўқиб олишлари мумкин. Умумий ҳолда айтадиган бўлсак, мураббий олдинига “Бунёдкор” клубининг ғалаба қозонмаганига Равшан Эрматовни бош айбдор қилиб кўрсатди. Кейин эса анжуманда қатнашган ва қатнашмаган журналистлар тўғрисида ҳам гапириб ўтди.

Мурод Отажонов гап орасида (диққат!): “Масалан, ўзбек журналистлари нега Уткин каби мақола ёза олмайди?” - деди.

Тўғрисини айтсам, мен журналист эмасман, ТошДУ ёки ТошМУ журналистика факультетини ҳеч қандай рангдаги диплом билан тугатмаганман. Бундан ташқари спортнинг қайсидир соҳаси билан профессионал тарзда шуғулланмаганман. Футбол ҳақидаги ўта субъектив фикрларим, ёзганларим – оддий мухлис сифатида, бўш вақтларимни бекорчилик билан ўтказмасдан қилган ишларим мевасидир. Шу туфайли Мурод Отажоновнинг ўзбек журналистларига берган танбеҳи менга заррача оғир ботмади.

Аммо, бироқ, лекин! Бунёдкор катта мураббийи Уткинни ўзбек журналистларига ўрнак қилиб кўрсатиши мени том маънода ҳайратга солди!

Муҳтарам ўқувчи, Мурод Отажонов Уткин деб, рус шарҳловчиси ва журналисти Василий Уткинни назарда тутган бўлсалар керак. Келинг, ўзбек журналистлари ўрнак олиши лозим бўлган бугунги қахрамонимизнинг шахси ва ижоди билан яқиндан қисқача танишайлик.

Василий Уткин – “НТВ-плюс” телекомпаниясининг спорт дирекцияси раҳбари, шу канал телешарҳловчиси, “Футбол клуби” кўрсатуви бошловчиси. Шунингдек, бир қанча журнал ва сайтлар журналисти, хусусан sports.ru сайти блоггеридир. Спорт мутахассислари ва мухлислари орасида машҳур шахс. Уткин аввало футбол ўйинларини шарҳлаш билан мухлислар орасида обрў орттирган. У рус тилини мукаммал билган ҳолда, ўйинларни чиройли ва қизиқарли жумлалар билан шарҳлаб, кўпчилик эътиборини қозонган.

Аммо журналист сифатида қалам тебратиши ва телевидениедан бошқа соҳалардаги фаолияти – бу умуман бошқа масала.

Айбга буюрмайсиз, Василий Уткинни журналистика соҳасидаги фаолияти давомида ёзган фикрларини таржима қилар эканман, жуда қийналдим. Унинг мақолаларидаги баъзи сўзлари оммавий ахборот воситаларида ёзиш мумкин бўлмаган сўкиниш ва ҳақоратомуз гаплардан иборат. Уларни иложи борича юмшоқ, маданиятли тарзда ўзбекча сўзлар билан алмаштирдим.

Демак, қахрамонимиз фаолиятига назар соламиз.

Василий Уткин Қозоннинг “Рубин” клуби ҳақида:

“Бундай клуб Россия футболига керак эмас. У ҳеч ким учун ўйнамайди. Унинг ўйинига ҳеч ким кирмайди, у ҳеч кимга керак эмас. Энг асосийси, клубга мухлисларам керак эмас”.

“БАТЭ” клуби ва унинг бош мураббийи Виктор Гончаренко хақида:

“Виктор Гончаренко дўзахда ёниши керак. Ахир бу чемпионлар лигасику, бадбахт “картошка тозаловчи”. Сени каллангда нималар бор ўзи а? Сен кимсан ўзи, нима ҳаққинг бор? Ким сенга рухсат берди “Барселона”га қарши бундай ўйнашга? Сизларга айтадиган бир гапим бор - ё футбол ўйнанглар, ё бўлмаса лебеда ёки карамбабуль қайнатинглар!”

Сэр Алекс Фергюсон ҳақида:

"Ҳайронман қаёққа қараяпсизлар ўзи йигитлар? Сэр Алексга иштонини ҳўллаб қўйишдан сақлайдиган дори беринглар. Сафарда 1:1 ўйнаб, уйида 0:0 га ўйнамаслиги учун. Майкл Каррикни "Фулхэм"га жўнатинглар ё ахлатга ташланглар. Нани асабларини даволатсин".

Футболчи Карлос Тевес ҳақида:

“Менга бир нарса қизиқ, бу футболчини сотиб олишни истаётган одамларни калласи жойидами ўзи? Ахир у чала туғилганданам баттарку ... ғирт ароқхўрни ўзику. Кимки уни сотиб олса, бундай клуб эгаларини инсонлар сафидан ўчириб ташлайман ва бутун умр шу клубга қарши мухлислик қиламан. Бу “ярим жинни” Тевес ўзига Беларусга яқинроқ жойдан иш қидирсин!”

Футболчи Жейми Каррагер тўғрисида:

“Каррагер - қари (орқасидан газ чиқарувчи маъносидаги ҳақорат сўз), нафақага кеч қолдинг!”

Жаҳон чемпионатида муваффақиятсизликка учраган Россия хоккей терма жамоаси ҳақида:

“Мени қизиқтирмайдиган нарсалар қаторига хоккей бўйича жаҳон чемпионати ҳам киради. Мен уларга бойкот эълон қиламан. Уларга тупураман... Бу терма жамоа нимага эришди? ... Булар латта, хоккейчи эмас, ҳатто одам ҳам эмас. Булар эркак ҳам эмас. Эркаклар ўз қилмишлари учун жавоб беришади. Омма олдига чиқиб: “Биз ундай қилдик, бундай қилдик” деб жавоб беришади. Буларни қилмиши учун эса бошқалар жавоб беришди”.

Терма жамоа сардори Андрей Аршавин ҳақида:

“Россия терма жамоасининг сардорига уят, шармандалик! Суф сенга! Ўз ўйини ҳақида гапириш ўрнига, ўз туйғулари ҳақида гапириб, ҳамма унга қарши эканидан, ҳасад қилишидан нолиб юрибди. Аршавин – икки юзламачи, худбин ва мунофиқ. У хеч қачон сардорлик боғичини тақмаслиги керак”.

Марат Измайловни терма жамоага чақирилиши ҳақида:

"Эшитинглар, ҳамма нарсани ўз номи билан гапирайлик. Марат Измайлов – ғирт жинни. Мен шифокор эмасман. Уни касаллик тарихидан бехабарман. Уни терма жамоага чақирганлар ҳам - ундан қолишмаган ахмоқлардир. Бу футболчи ... (ёзиш мумкин бўлмаган ҳақорат сўзлар)”.

Василий Уткин ўзининг серқирра ижоди сабабли суд маҳкамаларига ҳам ўралашган. Хусусан, 2006 йилда у “Ростов” ва “ЦСКА” клублари ўртасидаги ўйинда, “ҳарбийлар” клуби атайин ютқазиб берди деган маънода мақола ёзган. Кейинчалик “ЦСКА” клуби уни судга берган. Уткин эса конституциянинг “ҳар бир инсон ўз фикр-мулоҳазасини очиқ ойдин баён этишга ҳақли” деган моддаси туфайли жавобгарликдан қутулиб қолган.

Василий Уткин твиттер ижтимоий тармоғида ҳам фаол ёзади. Унинг твиттер саҳифаси журналист сифатидаги фаолиятидан ҳам “ёрқинроқ”дир. Уткин ўзи хуш кўрмайдиган инсонларни турли ҳақоратомуз гаплар, лақаблар билан калака қилишини уни ўқувчилари жуда яхши билишади. Уткин миллатлараро адоват қўзғатувчи фикрлари билан ҳам машҳур. Хусусан у, Кавказ миллатлари, шунингдек Марказий Осиё давлатларидан борган меҳнат мигрантларини шахсиятга тегувчи сўзлар билан ерга уриб, ҳақорат қилишдан эринмайди.

Василий Уткин sporst.ru сайтида шахсий блог ва конференциясини юритади. Рус тилини яхши билувчи ўқувчилар унинг конференциясида берилган саволларга қайтарган жавобларини ўқишларини тавсия қиламан. Зеро, унинг сўкиниш ва ҳақоратомуз гапларини бу ерга ёзишнинг хеч иложи йўқ. Бир мисол:

Савол: “Хайрли кеч Василий! Сизни жамоатчиликни машҳур шахслари сифатида хурмат қилган ҳолда, ҳар йили ўтказиладиган ёшлар форумига таклиф қиламиз. Илтимос йўқ деманг, жавобингизни кутамиз, Марьяна”.
Жавоб: “Марьяна ... (ёзиш мумкин бўлмаган уят сўз) га бор!”

Энди “Бунёдкор” катта мураббийининг танбеҳига қайтадиган бўлсак, Мурод Отажонов ўзбек журналистлари ҳакамлик ҳақида Уткин каби ёзмаяптилар деган маънода гапирган бўлиши ҳам мумкин.

Марҳамат, Уткин жаноблари ҳакамлар ҳақида:

“Агар Грозний шаҳрида ўйин бошқарадиган ҳакамлар у ерни тирик ва соғлом тарк этишни истасалар “Терек” клубининг рақиблари дарвозаси томон пенальти белгилашлари керак”

Нохолис ҳакамликдан нолиган мураббий Байдачний ҳақида:

“Нимага Байдачний пенальтини баҳона қиляпти? Чунки у танаффус пайти жамоаси билан шуғулланиш ўрнига телевизорда такрорий лавҳа кўрган! У ўзининг бундай ҳулқ-атвори билан мандарин ё картошка сотиш билан шуғулланиши керак! ... Бундан ташқари у тўғри гапиришни ўргансин, ҳар сафар гапирганида оғзидан қандайдир пишиллаган товуш чиқиб кетяпти.”

Кўриниб турибдики, Уткин тилига эрк берадиганлар қаторига киради. Мурод Отажоновнинг танбеҳига қулоқ солиб, ўзбек журналистлари Василий Уткиндан ўрнак оладиган бўлсалар, унда айнан “Бунёдкор” клубининг ўзи, унинг бош мураббийи Миржалол Қосимов, шунингдек катта мураббий Мурод Отажонов ўнғайсиз ҳолатга тушиб қолишлари мумкин.

Уткиннинг юқоридаги фикрларида айтилган “Рубин” сўзи ўрнига “Бунёдкор”, Гончаренко ва Фергюсон ўрнига Қосимов, “Барселона” ўрнига “Бурирам”, Россия хоккей терма жамоаси ўрнига Ўзбекистон футбол терма жамоаси, Байдачний ўрнига Отажонов сўзини қўйиб, бошқаттан ўқиб кўрингларчи. Хўш, қандай таъсир қиляпти?

“Бунёдкор” Таиланднинг қаёғдаги “қишлоқи” клубига ютқазди. Тай фермерлари “Бунёдкор”ни бурнини артишди!

“Ўзбек Марадонаси ўзини намоён қилди. Хайрулла Каримов воллейболча голи билан ўз клубига ғалаба келтирди”

“Ўзбекистон Кореяга “қуруқ” бориб-келишни мақсад қилган экан! Дарҳақиқат "қуруқ" қайтди!”

“Отажонов ФИФА реферисига босим ўтказишни журналистлардан талаб қилди!”

“Қосимов “қўрқоқларча” матбуот анжуманига кирмай, журналистлардан ўзини олиб қочиб юрибди!”

Хўш, қалай? Мана сизга Уткин стайл! Тўғриси, Уткиннинг баъзи фикрларига 100% қўшилган ҳолда, бундан ҳам қаттиқ услубда ёзишим ҳам мумкин эди. Лекин Уткинни ўзимга ўрнак қилишни эп кўрмадим. Журналистлар ҳам ўрнак қилишмаса керак. Зеро, барча айбни ҳакамга тўнкаб, устига-устак журналистларни ҳам танобини тортиб қўйишни истаган мураббий бундан ҳам қаттиқ гапларга лойиқ.

Афсуски мен “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўйинини тўлиқ кўра олмадим. Шунинг учун ҳам Равшан Эрматовнинг ҳакамлиги ҳақида бирор нарса деёлмайман. Шу ўринда Равшан Эрматовни ёнини ҳам олмайман. Ҳакамлик тўғрисида бошқа сафар гаплашамиз.

Киритилган сана: 05.07.2013 21:56. Ўкилди: 7436 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:43. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:43. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 00:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 10.07.2013 12:48. IBRAKADABRAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 08.07.2013 13:57. GOLBOLSINга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OSKARKANN
Сана: 08.07.2013 12:07. OSKARKANNга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEHZOD

Сана: 06.07.2013 22:29. BEHZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEHZOD

Сана: 06.07.2013 22:26. BEHZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMIDBOY
Сана: 06.07.2013 16:08. UMIDBOYга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALNASAF
Сана: 06.07.2013 13:29. REALNASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLTINBEK
Сана: 06.07.2013 11:30. OLTINBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NIKEOBID
Сана: 06.07.2013 09:30. NIKEOBIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NIKEOBID
Сана: 06.07.2013 09:30. NIKEOBIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOVQATLIK
Сана: 06.07.2013 09:15. NOVQATLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SILIKAT
Сана: 06.07.2013 07:59. SILIKATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 06.07.2013 06:59. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 06.07.2013 03:19. FAMOUSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 06.07.2013 02:22. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 06.07.2013 02:10. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 06.07.2013 01:06. ALMUNIYAга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 06.07.2013 01:05. ALMUNIYAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RESCARA
Сана: 06.07.2013 00:57. RESCARAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZARSENAL
Сана: 05.07.2013 23:50. UZARSENALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PIDBOSS
Сана: 05.07.2013 23:40. PIDBOSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PIDBOSS
Сана: 05.07.2013 23:37. PIDBOSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PIDBOSS
Сана: 05.07.2013 23:36. PIDBOSSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 05.07.2013 23:34. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPER
Сана: 05.07.2013 23:23. KASPERга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASPER
Сана: 05.07.2013 23:22. KASPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEYTRAL
Сана: 05.07.2013 23:21. NEYTRALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCUZBEKISTAN
Сана: 05.07.2013 23:19. FCUZBEKISTANга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSTOKRATS
Сана: 05.07.2013 23:17. ARSTOKRATSга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BASHENKI
Сана: 05.07.2013 23:09. BASHENKIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BASHENKI
Сана: 05.07.2013 23:05. BASHENKIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BASHENKI
Сана: 05.07.2013 23:04. BASHENKIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 05.07.2013 22:55. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAVKATFCB
Сана: 05.07.2013 22:52. SHAVKATFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XASANBOY
Сана: 05.07.2013 22:35. XASANBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BLAUGRANA
Сана: 05.07.2013 22:33. BLAUGRANAга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BLAUGRANA
Сана: 05.07.2013 22:32. BLAUGRANAга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ADVOKAT
Сана: 05.07.2013 22:26. ADVOKATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARDORMUSAEV
Сана: 05.07.2013 22:02. SARDORMUSAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.