Кириш Регистрация
19/09 21:55 Қорабоғ - Севилья
19/09 21:55 АПОЭЛ - Дюделанж
19/09 21:55 Динамо Киев - Мальмё
19/09 21:55 Копенгаген - Лугано
19/09 21:55 Базель - Краснодар
19/09 21:55 Хетафе - Трабзонспор
19/09 21:55 ПСВ - Спортинг
19/09 21:55 ЛАСК - Русенборг
19/09 21:55 Ренн - Селтик
19/09 21:55 ЧФР - Лацио
19/09 21:55 Айнтрахт Франкфурт - Арсенал
19/09 21:55 Стандард - Гимарайнш
19/09 23:59 Рейнжерс - Фейеноорд
19/09 23:59 Порту - Янг Бойз
19/09 23:59 Лудогорец - ЦСКА
19/09 23:59 Эспаньол - Ференцварош
19/09 23:59 Вольфсбург - Александрия
19/09 23:59 Гент - Сент-Этьен
19/09 23:59 Рома - Истанбул ББ
19/09 23:59 Боруссия М. - Вольфсберг
19/09 23:59 Вулверҳэмптон - Брага
19/09 23:59 Слован - Бешиктош
19/09 23:59 Партизан - АЗ Алкмаар
19/09 23:59 Ман. Юнайтед - Астана
20/09 16:15 Динамо - Андижон
20/09 16:15 Қўқон-1912 - Локомотив
20/09 16:15 Сурхон - АГМК
20/09 23:45 Кальяри - Женоа
20/09 23:59 Осасуна - Бетис
20/09 23:59 Саутгемптон - Борнмут
21/09 16:00 Вильярреал - Вальядолид
21/09 16:30 Лестер - Тоттенҳэм
21/09 18:00 Металлург - Пахтакор
21/09 18:00 Сўғдиёна - Навбаҳор
21/09 18:00 Удинезе - Брешиа
21/09 19:00 Леванте - Эйбар
21/09 19:00 Бёрнли - Норвич Сити
21/09 19:00 Манчестер Сити - Уотфорд
21/09 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед
21/09 21:00 Ювентус - Верона
21/09 21:30 Атлетико - Сельта
21/09 21:30 Ньюкасл - Брайтон
21/09 23:45 Милан - Интер
21/09 23:59 Гранада - Барселона

Блог

Cардорбек Юсупов

Эркин зарба!

Отамдан қолган радио қани?

Баҳо:
+4; -0

Ҳаммасига хотин айбдор. Бугун Ўзбекистон – Уммон ўйнаркан, тилвизорда футбол кўраман деб ишхонадан зўрға рухсат олиб, уйга эртароқ келгандим. Ишхонадаги қизлар бошлиққа ёпишволишса бўладими, “бизгаям рухсат берасиз” деб. Ўзиям ярим соат лекция ўқибман – “Уммон” ашулачи артислар гуруҳи эмас, футбол жамоаси деган мавзуда.

Уйга келиб диванга шундоқ чўзилмоқчи бўлганимда, кенайингиз “ахлатни ким ташлаб келади а?” деб челакни шундоқ қўлимга тутқазди. Ҳа майли, деб кўчага чиқсам, Носир “носфуруш”ни учратдим. Совуқ хабарниям ўша турқи совуқдан эшитдим. Нима эмиш, бугун Олмалиқ шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўзимизнинг “Спорт” каналида жонли эфирда олиб берилмасмуш. Гарчи ТВ дастурда бу ўйин 19-00га белгиланган бўлса-да, ўйин ёзиб олинган ҳолда 21-30да кўрсатилармуш. Фақат “Машъал” радиоси (бу радиони “Машъал” футбол клубига хеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида 12 бетлик мақолам ўтган йили қайсидир газитда чиқувди) бу ўйиндан тўғридан-тўғри концерт қўйиб берармуш. Мактаб ўқимаганей, концерт дейдия. Хуллас, носфурушхўжа, бир пайтлари каптархонага берворган радиоприёмнигини опкегани кетаётган эмиш.

Хомуш тортиб қолдим. Кайфият ўзини томдан ташашгаям тайёр турибди. Ҳаёл суриб уйга қайтдим. Шунда саксонни уриб қолган қўшнимиз Бекжон бобони учратдим. (Айтганча, Бекжон бобо 1978 йили Аргентинада ўтказиладиган жаҳон чемпионатига яёв бораман деб турволган экан. Ўртада денгиз бор қаёққа борасиз деб зўрға опқолишган экан).

Бобо билан бугунги ўйинни тўғридан-тўғри олиб берилмаслик сабаблари ҳақида мунозара қилдик. Шунда бобо: “Бу ўйинни Ал-Жазирама Спўрт, Энтиви+фудбол, Овроспўрт, Канал+Спўрт каби кеккайиб кетган хориж каналлари тўғридан-тўғри олиб беришмас экан. Натижада Спорт каналимиз ҳам бу ўйинни шу каналлардан кўчириш орқали Ўзбекистон аҳлига намойиш этишдан мосуво бўлибди” – деди.

Ҳаҳ, бу хориж каналларигаям ҳайронсан одам. Бу каналларни хўжайинлари қаёққа қараяпти ўзи а? Қандайдир бадиий гимнастика, араб жамоаларини ўртоқлик учрашувлари, от спорти, бильярд ўйинларини тўғридан-тўғри эфирга узатгандан кўра, мана шу Ўзбекистон – Уммон ўйинини жонли эфирда намойиш этсаларинг бўмайдими? Сизлар туфайли неччи миллионлик ўзбек футбол мухлислари ўз терма жамоаларини ўйинларини кўролмай қолди-ку? Инсоф борми сизларда? Нимага фақат ўзларингизни ўйлайдиган худбин бўлиб қолдинглар а? Англия, Италия, Испания чемпионатлари ўйинларидан ўзбекистонликларни маҳрум қилдингиз, Европа лигаси, чемпионлар лигаси ўйинларидан маҳрум қилдингиз, энди келиб-келиб ўзимизни терма жаоамиз ўйинларини ҳам олиб бермоқчи эмасмисизлар? Уялмайсизларми? Нимага энди “Спорт” каналимиз бу ўйинларни кўрсатиш учун сизларга пул тўлаши керак? Ахир Жумонг, Изаура ва бошқа сериаллар турганида футболга пул тўлашга бало борми? Қаердан олади бунга пул? Спорт каналида жарақ-жарақ пул йўқ-ку? Олмалиқдан тўғридан-тўғри репортаж олиб бериш учун пул йўқ, кўчма станция йўқ, кўчма станция автобуси бузилган, ғилдирагини дами чиққан. Олмалиқда свет йўқ, стадионда шароит йўқ, интернет ҳам йўқ, йўл ҳам йўқ. Кўчма станцияда цифравой ускуна ҳам йўқ, видеокамера бузуқ, диск ҳам йўқ, ҳатто лентали видеокассета ҳам йўқ.

“Яхшиям бахтимизга Олмалиқ клуби видеотасвирчиси бор, кассетасиям боракан, камерасиям созакан. Ўйинни ёзиб олиб, кечқурун кассетасини Мамарайим таксичидан бериб юбораркан” – деди Бекжон бобо, соқолини силаб.

Мамарайим ака вақтида етиб кела олса, шу кассетани қўйиб бераркан “Спорт” каналида. Етиб келолмаса, ўйинни эртага кўрсатаркан, чунки Мамарайим акани рўзғори, бола-чақаси бор, иннанкейин кенайимданам рухсат олишлари керак дегандай.

Хўш, унда “Спорт” каналида нима бор? Зўр сериаллар бор, ўтган йилги ўйинларни запислари бор, такрор кўрсатиш мумкин. Ундан кейин бир қарич тил бор, спорт мухлисларини ёмонлаш, клублар учун “заказ” кўрсатув тайёрлаш, кимларгадир тинмасдан “пахта” қўйиш, журналистларни пўстагини қоқиб туриш учун бир қарич тил бор! Терма жамоа ўйинига бало борми? Футболга бало борми? Жонли ижро “қироли” стадионда концерт берса, футбол ўйинига бало борми?

Биз мухлислардаям бир тешалик иш бор-да аслида. Терма жамоа ўйинини вилоятларда ўтказайлик, одамлар кўрсин, завқ олсин деб вайсайвердик, мана оқибати. Энди 5 427 одам ўйинни стадионда, “жонли эфирда” кўради, 5427000 одам “Машъал” радиосида эшитади. Тинчгина Тошкентда ўтказса бўлмасмиди?

Хуллас бу хориж каналлари одам бўмайди шекилли, ҳали жаҳон чемпионати ўйинларини кўрсатиш учун ҳам “Спорт” каналимиздан пул талаб қилишаётганмуш. Бош бармоғини кўрсаткич ва ўрта бармоғи орасига тиқиб: “муллажирингдан олмасангизлар сизларга футбол йўқ!” деяётганмушлар! Ноинсофлар!

Хуллас, кайфият тушган ҳолда уйга қайтдим. “Биз XXI асрда, техника технологиялар асрида яшаяпмиз, радиога бало борми, бор томга опчиқиб ташла радиони” – деб хотинга ўшқирганим бор-да. Энди “бор олиб туш” дейишга ғурур йўл қўймаяпти, бўйин кор бермаяпти. Ҳа майли, 21-30гача бир амаллаб вақтни ўтказарман, унгача ноутбукда қарта ўйнаб тураман.

Киритилган сана: 27.05.2014 18:20. Ўкилди: 7196 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


MANREDUZ
Сана: 29.05.2014 16:19. MANREDUZга ёзиш
+0; -0
Udar maqola böpti, muallifga rahmat!

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 28.05.2014 01:58. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
klassssssssssssssss!

Ушбу фикрга жавобан


NIKEOBID
Сана: 28.05.2014 00:02. NIKEOBIDга ёзиш
+0; -0
Маколага беш, Спорт каналидагилар билан М. Косимовни огзига kaaata qora qo'lqop!!!

Ушбу фикрга жавобан


PROGRAMMIST
Сана: 27.05.2014 22:15. PROGRAMMISTга ёзиш
+0; -0
Faqat Ofarin!!!

Ушбу фикрга жавобан


DJURAEV
Сана: 27.05.2014 20:27. DJURAEVга ёзиш
+0; -0
Спорт тв ни шу томондан фойдаси тегибди. Кандай ажойиб макола, илхом келгани сезилиб турибди. Уммон узи футбол жамоасими ёки кушикчилами :-D

Ушбу фикрга жавобан


DJURAEV
Сана: 27.05.2014 20:22. DJURAEVга ёзиш
+0; -0
Гап йук, мен телефонимда карта уйнайман. Узи шу карта уйини яхшимас экан. Спорт тв дагилар хам карта уйнаб ишлари эсдан чикиб коляпти.

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 27.05.2014 20:19. ANDUZга ёзиш
+0; -0
холинг шу экан хеч булмаса ЖАР да уйнашмидими э атааааааанг, афсуууууус

Ушбу фикрга жавобан


BAUYRZHAN

Сана: 27.05.2014 20:15. BAUYRZHANга ёзиш
+0; -0
Мастеркласску...
Ажойиб

Ушбу фикрга жавобан


REALBENZEMA
Сана: 27.05.2014 20:02. REALBENZEMAга ёзиш
+0; -0
Ee gap yuq malades shunaqa kayfiyatni kutardiz hozir RESPECT!

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 27.05.2014 19:52. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
Қойил. Респект.

Ушбу фикрга жавобан


ORZUREAL
Сана: 27.05.2014 19:52. ORZUREALга ёзиш
+0; -0
Qizim senga aytaman, kelinim sen eshit. Maqola ajoyib. Raxmat maqola uchun.

Ушбу фикрга жавобан


AZAMATNAVB
Сана: 27.05.2014 19:50. AZAMATNAVBга ёзиш
+0; -0
Муаллиф яхши услубда ёзибди, енгил ўқишлик мақола бўпти. Ижодига омад.
Лекин, бизнинг техника, технология эса... уфф..
Бор-э, счетти билволдиму, кўрмай қўяқоламан-да.

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 27.05.2014 19:46. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
Сардор акамга гап йук. Куриниб туринг!!!

Ушбу фикрга жавобан


FORVORD
Сана: 27.05.2014 19:39. FORVORDга ёзиш
+0; -0
Лекин зур чикибди гап йук

Ушбу фикрга жавобан


FORVORD
Сана: 27.05.2014 19:38. FORVORDга ёзиш
+0; -0
Хожибой буп кетаа

Ушбу фикрга жавобан


BAXAKOM
Сана: 27.05.2014 19:19. BAXAKOMга ёзиш
+0; -0
Gap yo'q .Maqola ja vaqtida yozildi.Sport kanaliga q...q

Ушбу фикрга жавобан


CHORTOQ
Сана: 27.05.2014 19:15. CHORTOQга ёзиш
+0; -0
11' Одил Аҳмедовнинг фантастик пасидан кейин Жамшид қанотдан очилди ва тўпни Шоаҳмедовга узатди, лекин Санжар тўпни олдириб қўйди

СПОРТ телеканалидан кўра ишончли ва тез

Ушбу фикрга жавобан


CHORTOQ
Сана: 27.05.2014 19:12. CHORTOQга ёзиш
+0; -0
қанчалар таъсир қилишини билмадим-у, лекин хақиқатни ёзилган. Илгари бундай мақолаларни фелетон дейилармиди.

Ушбу фикрга жавобан


ELMUS
Сана: 27.05.2014 19:10. ELMUSга ёзиш
+0; -0
узр шошилишда макола, макол б.б колибди

Ушбу фикрга жавобан


ELMUS
Сана: 27.05.2014 19:09. ELMUSга ёзиш
+0; -0
макол зур, спорт тв ходимлари укишар, хар тамонлама зарба буптида.

Ушбу фикрга жавобан


ROMEOMESSI
Сана: 27.05.2014 19:04. ROMEOMESSIга ёзиш
+0; -0
nishonga aniq uribsiz

Ушбу фикрга жавобан


MASTERKLASS
Сана: 27.05.2014 18:50. MASTERKLASSга ёзиш
+0; -0
Думаладим!!!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.