Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Қўқон-1912" Самарқанддан ғалаба билан қайтди

Баҳо:
+ | -

Олий лига 1-тури доирасида Самарқандда кечган маҳаллий "Динамо" ва узоқ танаффусдан сўнг элитага қайтган "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Қўқонликлар Олий лигага қайтишини ғалаба билан бошладилар, учрашувнинг 16-дақиқасида Ориф Мамажонов киритган гол ягона бўлиб қолди. Таъкидлаш жоиз, Самарқанддаги ўйинга 150-200 нақар қўқонлик мухлислар ташриф буюрдилар.

Ўйин бошидаёқ меҳмонлар фаоллик кўрсатдилар, натижада 16-дақиқада Ориф Мамажонов дарвозабон Мельничук қайтарган тўпни дарвозага буриб, ҳисобни очди - 1:0.

Шундан сўнг ҳам меҳмонлар фаолликни сусайтирмадилар, айниқса қўқонликларнинг чап қаноти анча хавф солиб турди. Водийликлар биринчи бўлимнинг ўзида 5 марта бурчак тўпи тепгани ҳам буни исботлаб турибди, самарқандликлар эса икки марта бурчак тўпи тепдилар, холос.

35-дақиқада Мезбонлар яримҳимоячиси Николай Чипевда яхши имконият бўлган эди, аммо у 5 метрдан якуний зарбада адашди.

54-дақиқада самарқандликларнинг голи оффсайд туфайли ҳисобга олинмади. Азиз Ибрагимов боши билан гол урган эди.

Мезбонлар қанча ҳаракат қилишмасин, ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқа олишмади ва айтиш мумкин бўлса, лига дебютанти биринчи учрашувдан ғалаба билан қайтди.

«ДИНАМО» – «ҚЎҚОН-1912» 0:1
Гол: Мамажонов (16)
Ҳакамлар: Р.Бобомуродов, Р.Самандаров, О.Жумаев, Н.Қосимов
Назоратчи: Р.Айтеков.

"Динамо" - 27. Андрей Мельничук, 5. Ильдар Маматказин, 6. Максимилиан Фомин, 7. Отабек Зокиров, 8. Константин Мандриченко, 9. Павел Смоляченко, 10. Азиз Ибрагимов, 11. Александр Болиян, 16. Акмал Холмуродов, 33. Николай Чипев, 55. Аваз Агалиев.
"Қўқон-1912" - 16.А.Бакланов, 3.Ҳ.Эргаше, 5.Ж.Кимсанов, 7.И.Ғаниев, 10.Қ.Рўзиев, 11.Д.Усмонов, 17.А.Тўхтабоев, 18. Сардорбек Эминов, 22. Орифжон Мамажонов, 23. Фурқатжон Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:24, 14.03.2015.
Ўқилди: 7588 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.