Испания чемпионатиинг 27-турида "Барселона" сафарда "Эйбар" меҳмони бўлди ва ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйди. Каталонияликларнинг ҳар иккала голи Лионель Месси ҳисобига ёзилди.
Луис Энрике бу сафар етакчиларнинг аксариятига дам берган ҳолда, таркибда катта ротацияни амалга оширди. "Эйбар" ўз мухлислари қаршисида яхши ҳимояланишга ҳаракат қилди.
"Барса" дастлабки ярим соат ичида деярли голга тортадиган вазият ярата олмаганди. 30-дақиқада эса ҳакам мезбон жамоа дарвозасига пенальти белгилади. "Барселона" қисқа паслар орқали чиройли тарзда рақиб жарима майдончасига кириб келди ва Месси йўллаган зарба ҳимоячининг оёғидан рекошет орқали бошқа ҳимоячининг қўлига тегди. Лионель кучли зарба билан пенальтидан ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим бошида эса Ракитич бурчак тўпини ўйинга киритганидан сўнг Месси бош билан дарвозани ишғол қилди.
Ушбу голдан кейин ўйин тақдири ҳал бўлди. Каталонияликлар тўпни назорат қилиб, вақти-вақти билан олдинга ўтиб туришди. Ўйиннинг асосий вақти тугашига 1 дақиқа қолганида "Эйбар" мухлислари учун битта гол уришига сал қолди. Қанотдан етказилган тўпни ҳужуми кўкраги билан қайтариш баробарида "Барса"нинг икки футболчиси орасидан ўтиб кетди ва дарвозабон билан бирга бир вазиятда 5-6 метрдан зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб қайтди.
Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 65тага етказди ва "Реал"дан 4 очкога олдинга ўтиб олди. Мадридликлар эртага "Леванте"га қарши майдонга тушадилар.
Испания Ла лигаси, 27-тур
"ЭЙБАР" - "БАРСЕЛОНА" - 0:2 (ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ)
Голлар: 0:1 – 31, пенальти Месси, 0:2 – 55 Месси.
Эйбар – Хименес, Навас, Кастельяно, Экиса, Вила (Боатенг, 77), Берхон, Фернандес, Лара, Эррасти (Капа, 58), Дель Мораль (Пьоваккари, 69), Боведа.
Барселона – Браво, Бартра, Монтойя, Пике, Адриано, Рафинья, Роберто, Ракитич (Хави, 62), Неймар (Педро, 70), Месси, Суарес.
Огоҳлантиршлар: Экиса (30).