Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Даврон Файзиев: «Жамоа ғолиб бўлади, ютқазса мураббий ютқазади»

Баҳо:
+ | -

«Қизилқум» — «Сўғдиёна» (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.

«Барчани янги мавсум билан табриклайман. Ўйин борасида «Қизилқум» жамоаси ҳақиқий иштиёқ, характер эвазига ғалаба қозонди. Мезбонларда имконият кўпроқ бўлди. Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Ҳимоячиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бунинг натижасида биз йирик ҳисобда ютқаздик. «Қизилқум» бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Ҳар бир хатода улар бизни жазолашди. Агар биз биринчи гол урганимизда балки натижа бошқача бўлиши мумкин эди», — дейди Файзиев.

— «Сўғдиёна»ни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этди. Уларнинг ўрнига керакли ўйинчилар таклиф этилдими?
— Сўнгги 3 йиллик таркибдан 10 фоизи қолди холос. Мураббий сифатида ўзимни оқламоқчи эмасман. Жамоа ютқаздими, демак, менда айб бор. Янги тузилган жамоадан дарҳол натижа талаб қилиш тўғри эмас. Биринчи бўлимда ўйинимиз умуман қовушмади.

— Биринчи турдаги натижалар кутилмаган бўлдими?
— Барча учрашувларда кутилмаган натижалар бўлди. «Қизилқум» ҳам йирик ҳисобда ютишини ҳеч ким кутмаганди. «Динамо» ўз майдонида ютқазди, «Навбаҳор» мағлуб бўлди. Суперкубок соҳиби, чемпион ғолиб бўла олмади. Бу — футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Жамоа ғолиб бўлади, ютқазса мураббий ютқазади.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 14:27, 15.03.2015.
Ўқилди: 3443 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.