"ПСЖ" ҳимоячиси Давид Луиз ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашувида "Челси" дарвозасига урган голини жамоа устози Лоран Бланга баҳишлаганини маълум қилди.
"БУ учрашув олдидан Бланни танқид қилишди, аммо у ўзини йўқотиб қўймади ва хОтиржамликни сақлаб қолди. Гол урганимдан сўнг унинг олдига югуриб келдим ва бу голни унга бағишлашимни, у бунга лойиқ эканлигини айтдим.
"ПСЖ"даги биринчи кунимни яхши эслайман. Блан одимга келиб мен билан бирга ишлаёётганидан жуда хурсанд эканлигини айтган эди. Ўзимни ёки Тиагуни "Челси" билан ўйин қағрамони деб атамаган бўлар эдим. Қағрамоан ҳамма - футболчилар, мураббийлар, мухлислар, клуб ходимлари. Ўйин вақтида тез-тез захира ўриндиғига қараб қўйдим, улар бизни қўллаб-қувватлаб туришди", - дейди Луиз.