Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

АПЛ. «Саутгемптон» «Челси»нинг узоқлашиб кетишига йўл қўймади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" кеча ютқазиб қўйганидан сўнг, "Челси" бугун ўзининг асосий рақибларидан кескин узоқлашиб кетиш имкониятидан фойдалана олмади. Аниқроғи, бунга "Саутгемптон" йўл қўймади.

Ваҳоланки, Моуриньо шогирдлари "Стемфорд Бриж"даги ўйинни жуда яхши бошлашганди. Ўйиннинг 11-дақиқасида Иванович ўнг қанотдан жарима майдончасидаги Диего Костани тўп билан таъминлади. Ҳужумчи тўпни ўзига бўйсундирди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг устунлик меҳмонлар томонига ўтди ва улар танаффусга қадар жуда фаол ўйнашди. Баҳснинг 19-дақиқасида "Саутгемптон" ҳужумчиси Манени Матич жарима маймончаси ичида ортидан итариб йиқитди. Натижада пенальти белгиланди ва уни Душан Тадич аниқ амалга оширди.

Биринчи бўлимда "Челси" дарвозабони ўз маҳоратини намойиш қилишга тўғри келган бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда Форстер ўзининг сэйвлари билан "Саутгемтон"га бир очко келтирди. Айрим вазиятларда лондонликларга омад кулиб боқмаганини айтиб ўтиш лозим (Диего Костанинг жуда яқин масофадан йўллаган зарбаси дарвозаси устунига тегди).

Ушбу дурангдан кейин "Челси" "Сити" билан орадаги фарқни 6 очкога оширди. Тўғри, Моуриньо жамоаси ҳисобида яна битта захира ўйини бор.

АПЛ, 29-тур
Челси – Саутгемптон 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 11 Диего Коста, 1:1 – 19, пенальти Тадич.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Фабрегас, Матич (Рамирес, 53), Оскар (Реми, 82), Виллиан (Куадрадо, 83), Азар, Диего Коста.
Саутгемптон – Форстер, Бертран, Клайн, Алдервейрелд, Фонте, Ваньяма, Шнайдерлин, Дэвис (Уорд-Проуз, 71), Мане, Тадич (Журичич, 71), Лонг (Пелле, 83).
Огоҳлантиришлар: Матич (18), Мане (29), Иванович (63), Ваньяма (63), Кэйхилл (68), Журичич (82).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:19, 15.03.2015.
Ўқилди: 5949 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.