Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

АПЛ. «МЮ» ўз майдонида «Тоттенхэм»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бугун мавсумдаги энг яхши ўйинини намойиш қилиб берди. "Қизил иблислар" ўз майдонларида "Тоттенхэм"ни ҳар томонлама маҳв этдилар.

Бугун "МЮ" сафида барча яхши ўйнади. Айниқса, Феллайни дастлабки 2та голда бевосита иштирок этиб, ўйиннинг энг фойдали футболчиларидан бири бўлди. Баҳснинг 9-дақиқасидаёқ Кэррик Маруанни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва ярим ҳимоячи аниқ зарба билан ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтиб ўйинга киритилган бурчак тўпига Феллайни бош билан берган зарба берди. Ҳимоячига тегиб қайтган Кэррик эса бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

Ўйиннинг 34-дақиқасига келиб эса баҳс тақдири тўлалигича ҳал бўлди. Майдон марказида рақиб футболчилари тўпни Рунига бериб қўйишди. Уэйн эса 4 ҳимоячидан ўтиб кетди ва бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! 3:0. Уэйн Руни интернетда тарқалган видеога ишора қилиб, бокс тушган ҳолда "нокаут"га учраш орқали нишонлади.

Қолган 60 дақиқа давомида "Тоттенхэм" вазиятни ўнглашга бироз уриниб кўрди, аммо Луи ван Гал шогирдлари ўйинни тўла-тўкис назорат қилишди ва рақибга ҳеч қандай имконият беришмади.

Ушбу ғалабадан кейин "МЮ" ўз очколарини 56тага этказди. Энди улар "Манчестер Сити" (58 очко) ва "Арсенал" (57 очко)га жуда яқинлашиб олишди.

АПЛ, 29-тур
Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 3:0 (онлайн трансляция)
Голлар: 1:0 – 9 Феллайни, 2:0 – 19 Кэррик, 3:0 – 34 Руни.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Жонс, Феллайни (Фалькао, 83), Янг, Кэррик (Рафаэл, 87), Валенсия, Эррера, Мата (Перейра, 77), Руни.
Тоттенхэм – Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Бенталеб, Мэйсон (Ламела, 64), Эриксен, Таунсенд (Дембеле, 31), Шодли (Адебайор, 79), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Мата (32), Роуз (72).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 15.03.2015.
Ўқилди: 7070 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4865]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4078]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2717]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2413]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2200]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2159]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1836]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1671]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1666]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1638]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.