Kun.uz: 15 март куни “Олд Траффорд” ўйингоҳида “Манчестер Юнайтед” Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Ўйин масаласи биринчи таймдаёқ ҳал бўлди. Аввалига 9 дақиқада Феллайни ҳисобни очди, 10 дақиқа ўтиб Керрик ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 34 дақиқада эса Руни орадаги фарқни 3тага етказгач, “шпорлар” “нокаутга учради”. Руни ўз голини нишонлашда буни аниқ қилиб кўрсатиб берди.
Бу ғалабадан кейин манчестерликлар турнир жадвалидаги тўртинчи ўринга мустаҳкам жойлашди. Жамоа ҳисобида айни вақтда 56 очко йиғилган. “Қизил иблислар” кейинги турда сафарда “Ливерпуль” меҳмони бўлади. Бу ўйин 22 март кунига белгиланган.