“Реал Мадрид” ҳимоячиси Серхио Рамос “Леванте” устидан қозонилган ғалабани изоҳлади.
“Бугун мухлислар баъзи вазиятларда бизнинг ҳаракатларимизга ҳуштак чалишди. Ҳозир жамоада қийин давр кечмоқда. Бундай вазиятда яхшигина танбеҳ халал бермайди.
“Сантьяго Бернабеу”да бўлган талаб бошқа ҳеч қайси стадионда йўқ. Бу ерда ўтказган кўп йиллик фаолиятимда шунга ўхшаш кўп вазиятларни бошдан кечирганман ва бундан унчалик ҳам ташвишга тушмайман.
Бу — “Реал Мадрид”. Бундай босимни кўтара олмайдиган ҳар қандай ўйинчи бу формани кийиб юришга лойиқ эмас.
“Реал Мадрид” ўйинчилари “Ноу Камп”га бирдамлик билан боришлари керак. Бугунги учрашув ўзимизга бўлган ишончни тиклаш учун муҳим эди”, – деб иқтибос келтиради Рамос сўзларидан AS.