16 март оқшомида Италия чемпионатида 27-тур доирасида яна 3 ўйин ўтказилди.
“Милан” сафарда “Фиорентина” билан куч синашди ва навбатдаги мағлубиятини қабул қилди. Дастлаб, Маттиа Дестро ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик мезбонлар Родригес ҳамда Санчеснинг голлари эвазига ғалабани илиб кетишди.
“Рома” эса ўз майдонида “Сампдория“ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида де Сильвестри ҳисобни очди, 78-дақиқага келиб, Муриэль орадаги фарқни иккита тўпгача етказди.
Шунингдек, “Торино” ўз майдонида Римнинг “Лацио” жамоасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндаги 2 гол ҳам Андерсон ҳисобига ёзилди.
Фиорентина – Милан 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 0:1 – 56 Дестро, 1:1 – 83 Родригес, 2:1 – 89 Санчес
Огоҳлантиришлар: Менез (22), ван Гинкел (29), Мексес (34), Паскуаль (52), Родригес (60), Иличич (73), Лопес (77).
Рома – Сампдория 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 60 де Сильвестри, 0:2 – 78 Муриэль
Огоҳлантиришлар: Обианг (24), Сильвестре (39), Паломбо (51), Астори (56), Кейта (81), Пьянич (86).
Четлатиш: Кейта (81).
Торино – Лацио 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 71 Андерсон, 0:2 – 78 Андерсон
Огоҳлантиришлар: Максимович (27), Амаури (39), Раду (49), Эл-Каддури (51), Баста (86)