Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Барселона» стандартлар пайтида баскетбол тактикасидан фойдаланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике мудофаани кучайтириш ва жамоаси ҳужум қилаётганда бурчак тўплари ва жарима зарбаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида баскетбол тактикаси элементларидан фойдаланаётгани ойдинлашди.

Бунинг учун «Барселона» мураббийлар штаби рақибни блокировка қилиш ва зарба бериш учун бўш зона яратиш услубини ишлаб чиқишди, дея хабар беради "Marca" нашри.

Ушбу тактиканинг ёрқин мисоли сифатида Лионель Мессининг «Эйбар» дарвозасига урган иккинчи голи тилга олинмоқда. Марк Бартра ва Жерар Пике рақибнинг икки футболчиси йўлини тўсиб, уларга вазиятни баҳолаш имконини беришмади ва бурчак тўпи ўйинга киритилганидан сўнг улар дарвоза томон яқинлашишди. Рақиб футболчилари уларнинг ортидан кетиши оқибатида Лионель Месси бўш ҳудудга чиқди ва ҳар қандай қаршиликсиз бош билан дарвозани ишғол қилди.

«Блокировкалар ҳар доим ҳам қўлланилмайди, акс ҳолда қоида бузилиши ва ҳужум тўхтаб қолиш хавфи бор. Ушбу ҳаракат кўпроқ рақибларни бошқа томонга олиб кетиш учун қўлланилади. Баскетболдаги ушбу элементлар футбол спецификасини инобатга олган ҳолда ишлатилади», – дейди собиқ баскетболчи Тоньин Льоренте. Ушбу спортчи Луис Энрикенинг дўсти ҳисобланади.

Льоренте ушбу мавзуни «Барселона» бош мураббийи билан муҳокама қилмаганини таъкидлади.

Таъкидлаш лозим, бундай тактика ҳимояланаётганда ҳам қўлланилмоқда. «Барселона» Испания чемпионатида 25 октябрдан бери стандартлардан гол ўтказиб юборгани йўқ.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:53, 17.03.2015.
Ўқилди: 5457 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.