“Керетаро” ўзининг юлдуз футболчиларидан бири Роналдиньо билан хайрлашиши мумкин. Globoesporte нашрига таяниб euro-football.ru берган хабарга кўра, “Барселона” ва “Милан”нинг собиқ футболчиси асосий таркиб билан шуғулланишдан четлатилди.
Ўтган ҳафтанинг жума куни Роналдиньо машғулотларга ташриф буюрмади. Шундан сўнг “Керетаро” устози Виктор Вучетич бразилиялик футболчиси якшанба куни “Толука”га (0:1) қарши ўйин қайдномасига киритмади.
Вукетич бу қарорини тактика билан боғлиқ дея изоҳлаганди. Аммо Роналдиньонинг машғулотлардан четлатилгани ўртада можаро чиққанлиги билан боғлиқ фикрларни юзага келтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Керетаро” 10 турдан сўнг Мексика чемпионатида охиридан битта олдинги ўринда бормоқда.