Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ёшлар лигаси. "Навбаҳор" - "Металлург" 1:0

Баҳо:
+ | -

Бугун Тўрақўрғондаги "Ёшлик" ўйингоҳида Ёшлар лигаси 2- тур ўйинлари доирасида "Навбаҳор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди. Унда наманганлик ёш футболчилар бекободлик тенгқурлари устидан зафар қозониб, мавсумдаги илк ғалабани нишонлашди.

Биринчи бўлим бошидан ўйиндаги устунлик майдон эгалари қўлига ўтди. Камол Жўнашев шогирдлари илк 3 очкони қўлга киритиш учун астойдил тайёргарлик кўришгани ташкил этилган ҳужумлардан ҳам билиб олиш мумкин эди. Лекин, кўп холатларда омад вакилларимиздан юз ўгираверди. Хуллас, биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Иккинчи бўлимда мезбонлар мураббийи томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини келтирди. Илҳом Алибоев майдонга тушганидан 20 дақиқа ўтгач ўз номига гол ёздириб қўйди. Шундан сўнг янада ҳужумда шиддаткорликни оширган ёш "навбаҳорчилар" ўйиндаги ҳисобни йирик кўринишга келтиришлари ҳам мумкин эди. Аммо, Расулов учта Алибоев иккита жуда қулай имкониятдан унумли фойдалана олишмади. Шу тариқа "ёш лочинлар" мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритишди.

"Навбаҳор" - "Металлург" 1:0 (0:0).

Ҳакамлар: Р. Толибжонов, Р. Одилов, М. Нехочин, А. Ражаббоев.
Назоратчи - И. Мустафин.

"Навбаҳор": 32. Нодир Ашурматов, 2. Азиз Умаров (6. Акбарали Холдоров, 67), 3. Омон-Биик Ҳалилов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Сардор Теляков, 9. Илҳом Бойдедаев, 10. Азиз Турғунбоев, 21. Муҳаммад Расулов (29. Дониёр Инамов, 88), 22. Санжар Тошпўлатов, 25. Мухриддин Мўминов (23. Илҳом Алибоев, 37), 27. Тимур Кагиров.
Захира: 33. Амир Эргашев, 8. Иброҳим Исмоилов, 17. Фарруҳ Умаралиев, 28. Иброҳим Абдуллаев.

"Металлург": 91. Зафар Сафоев, 3. Зуфар Акбаралиев, 4. Аюбхон Нўмонов (18. Сардор Расулов, 46), 5. Жасур Аҳмедов, 6. Мансур Нуралиев (11. Азиз Алимов, 78), 7. Сирожиддин Тошпўлатов, 9. Тимур Сайдуллаев (2. Улуғбек Худоёров, 54), 14. Улуғбек Почаумаров, 15. Дониёр Ашуров (17. Зуҳрилло Бобоев, 56), 19. Аброр Тошқўзиев, 22. Суннатилла Эрматов (8. Акмал Нурматов, 67).
Захира: 25. Тимурбек Тўйчиев.

Гол: И. Алибоев (56).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:22, 19.03.2015.
Ўқилди: 3438 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик