«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг трансфер режалари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен Погба ёки бошқа футболчиларни муҳокама қилмайман. Фақат шуни айтишим мумкинки, бизда яхши ярим ҳимоячилар йиғилишган: Матич, Рамирес, Фабрегас, Микел ва Лофтус-Чик. Келаси мавсумда Рубен асосий жамоадаги жой учун курашади. Биз ҳозир уни асраяпмиз. Келаси мавсумда Лофтус-Чик қайдномада шунчаки рақам сифатида эмас, ўйинчи сифатида киритилади.
Трансфер бозорида «Челси»га кўп нарса керак эмас. Шу боис, трансфер сиёсати кўп маблағ талаб қилмайди. Бизга ҳозирги таркиб ва ўйинчилар ёқади. Трансфер сиёсати чиройли ва хотиржам тарзда олиб борилади. Ҳамма сотиладиган футболчилар ва улардан олинадиган давромадга боғлиқ.
Агар мендан ҳозирги таркибдан қониқиш ҳосил қиляпсизми, деб сўрасангиз, ҳа, мен қониқяпман. Агар ҳеч қандай трансфер амалга оширилмайдими, деб сўрасангиз, шундай жавоб бераман: жамоада ҳамиша кучайтириш лозим бўлган жойлар бўлади», – дейди Моуриньо.