Франциянинг Le Parisien нашри "ПСЖ"нинг Швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимовичга аҳолининг муносабати қандайлигини аниқлаш учун сўровнома ўтказди.
1008та сўралган кишидан 79 фоизи футболчи ҳақида ёмон фикрда экани аниқланди. 84% киши Ибрани ёқимсиз ва кибрли деб билди. Фақатгина 15% киши ёқимли шахс деб, 62% киши уни иқтидорли деб топди.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимович, 15 март куни "Бордо"га қарши учрашувдан сўнг (2:2) "ҳеч қачон бу шайтоний давлатдагидай ҳакамликни кўрмаганман" деган фикрни билдирган эди.