"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни Англия чемпионатининг 30-турида "Ливерпуль"га қарши сафар учрашувида пенальти тепишни Хуан Матага топширмаганидан афсусда.
Пеальтини Рунининг ўзи аниқ бажара олмади, Мата эса уни голга айлантириб "хет-трик"га эришиши мумкин эди.
"Хуан Мата бугун қойилмақом голлар урди. Унга пенальти тепишни топширишим керак эди. Мухлисларимиз ҳам бугун бизни ажойиб равишда қўлладилар. Ҳаммаси ажойиб кечди", - дейди Руни.