“Ювентус” ҳужумчиси Карлос Тевес фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттириши мумкин. 31 ёшли футболчини “Бока Хуниорс” клуби ўз сафига чорламоқда. Тевес Жанубий Америка клуби билан шартли келишувга эришиб ҳам улгурган, деб хабар бермоқда Calciomercato га асосланиб Championat.com интернет нашри.
Манбаларнинг ёзишича, Тевес 2015-йилнинг ёзидаёқ “Бока Хуниорс” аъзосига айланиши мумкин. Агар “Ювентус” билан янги келишув имзоланмаса, туринликлар билан амалдаги шартнома 2016-йилда якунига етиши сабаб “Кекса синьора” раҳбарияти форвардни сотиб юбориши тахмин қилинмоқда.
Бу йилги мавсум Италии чемпионатида Тевес 25 учрашув ўтказган ва уларда 15 гол киритиб, 7 марта шериклари томон натижали узатма етказиб берган.