Кириш Регистрация

«Локомотив» - «Бунёдкор» ўйини бир кун кейинга сурилди

Баҳо:
+1 | -

Тошкент, 24 март - Олий лиганинг 4-тур доирасида "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Тошкент дербиси мақомини олган ушбу учрашув аслида 12 апрель куни ўтказилиши лозим эди, бироқ ўйин 13 апрель куни бўлиб ўтадиган бўлди.

Бунга сабаб "Бунёдкор" 8 апрель куни сафарда "Лахвия" билан беллашади ва жамоа ортга бироз кеч қайтиб келади. Шу боис "Бунёдкор" "Локомотив" билан бўладиган баҳсни бир кун кейинга суришни сўраб ПФЛга мурожаат қилди. ПФЛ эса уларнинг бу талабини қондирди.

Шундай қилиб Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" баҳси 13 апрель куни ўтказилади. Катта эҳтимол билан ўйин ТТЗдаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади. Биз бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 10:35, 24.03.2015.
Ўқилди: 3713 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.