Кириш Регистрация

Рио-2016. Саралаш босқичи бошланди

Баҳо:
+ | -

2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган Ёзги Олимпия ўйинларининг футбол баҳсларига Осиё қитъасида саралаш баҳслари бошланди. Кеча “А” ва “С” гуруҳларида 4 та учрашув бўлиб ўтди.

“А” гуруҳида Ливан терма (U-23) жамоаси Мальдив оролларидан 2:1 ҳисобида устун келди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Баҳрайн ва Уммон терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. “С” гуруҳида эса Эрон терма жамоаси непалликлар дарвозасини жавобсиз 5 бор ишғол қилди. Фаластин эса Афғонистон олимпиячиларини 2:0 ҳисобида таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида бўлиб турибди. Бахтиёр Ашурматов жамоаси 27-31 март кунлари айнан Бангладешда бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларида Сурия, Ҳиндистон ҳамда мезбонларга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу саралаш баҳслари ғолиблари келаси йили баҳорда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг финал босқичига йўлланма олади. Қитъа чемпионати эса бевосита Риога борадиган жамоаларни аниқлаб беради.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 11:28, 24.03.2015.
Ўқилди: 3626 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик