Кириш Регистрация

“Олмалиқ”нинг “Насаф”ни мағлуб этиш борасидаги “сир”и

Баҳо:
+1 | -

“Олмалиқ” ва “Насаф” учрашувидан кейинги  матбуот анжуманида сафардаги оғир ўйин ўз таъсирини ўтказди, дея таъкидлаб ўтди Рўзиқул Бердиев. Ҳақиқатдан ҳам “Насаф”нинг  ОЧЛ доирасидаги ўйнлари осон кечгани йўқ. Устага-устак “йўл азоби” деган гаплар бор. Ёки футболчилардага “Олмалиқ”ни осон ютиш кайфияти “Насаф”нинг оёғидан тортдимикин?..

Аслида ҳозир кимнинг қандай ютгани ёки юқазгани ҳақида тўхталиш ниятида эмасмиз, балки Миллий чемпионатимиздаги айрим ижобий ҳолатларга эътибор қаратамиз.

Аввало кўз тегмасин, бу йилги миллий чемпионатимиз аввалгиларига ўхшамаяпти. Кўпчилик ўйинлардаги яхши томонга бўлган ўзгаришлардан жуда мамнун. Негаки, авваллари бу учрашувларда кимнинг қандай футбол ўйнашини олдиндан яхши билар эдик. Миллий чемпионатимиз гўё учта-тўртта жамоа учун керакдай, улардан бошқаси номига юргандек туюларди. Кеча “Олмалиқ” ва “Насаф” учрашувини томоша қилган мухлислар  ўзимизнинг футболдан ҳам роҳат олиш мумкинлигини ҳис этишди.  Юқорида айтилганидек “Насаф” сафардаги оғир ўйин сабаб эмас, балки “Олмалиқ”нинг жиддий тайёргарлиги сабаб ҳисобни бой берди (тан олиш керак). Ғолибликнинг оддий сири ҳам шунда, аслида.

Кўриниб турибди, ҳар иккала жамоада ҳам тайёргарлик ёмон эмас. Бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоиз, мағлуб жамоа бу ўйиндангина хулоса чиқармаслиги лозим. “Насаф”нинг  бугунги кундаги бор эътибори ОЧЛ гуруҳ босқичидан чиқишга қаратилиши керак деб ўйлаймиз.

Хулоса оддий, “Олмалиқни” чин ғалаба билан табриклаган ҳолда “Насафга” кейинги ўйинларда омад тилаб қоламиз.

Икромжон МАНСУР

Манба: www.nigoh.uz
Киритилди: 18:08, 24.03.2015.
Ўқилди: 3755 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [14934]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3845]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3359]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2923]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2683]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2478]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2120]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [2098]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1821]

АПЛ. "Ман Сити" "Ливерпуль" майдонида камбэк қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.