“Манчестер Юнайтед” клуби етакчиси Уэйн Руни испан тилини ўрганишга қарор қилди. “Шрек”нинг бундай қарорга келишига “Барселона” ёки “Реал”га ўтиши эмас, клубда испан тилида сўзлашадиган жамоадошларининг кўплиги сабаб бўлмоқда.
“Ўйиндан кейин “Манчестер Юнайтед” кийиниш хонасига кирсангиз, ўзингизни худди Испаниядагидек хис қиласиз. Ҳамма испан тилида сўзлашади. Бир сўз билан айтганда инглиз тили “дам” олади”, - дея қарорини изоҳлади Руни.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед”да Хуан Мата, Андер Эррера, Анхель Ди Мария, Давид Де Хеа, Радамель Фалькао ва Маркос Рохо айнан испан тилида гаплашишади.