"Челси" дарвозабони Петр Чех ўзининг ҳозирги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилмаётганини таъкидлаб ўтди.
"Клуб қандай фикрда эканини билмайман. Бизнинг Куртуа билан дуэтимиз ҳақидаги ғоя ўзини оқлаяпти шекилли. Лекин бундай ҳолат фақат бир мавсум учун фойда бериши мумкин. Яна бир мавсумни бундай аҳволда ўтказишни истамайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам менинг кейинги фаолиятим ҳақида миш-мишлар пайдо бўлади, аммо мен буни ёзга қолдираман. Раҳбарият, мураббийлар билан музокаралар столига ўтириб, барча паст-баландни муҳокама қилиб олишимиз керак. Биргаликда энг мақбул вариантда тўхталамиз.
"Реал"га ўтишим ҳақидаги миш-мишлар? Агар аниқ таклиф тушса, мен буни кўриб чиқаман. Шундай таклифлар бўладики, ундан воз кечиб бўлмайди", - дейди Чех.
Петр Чех ушбу мавсумда "Челси"нинг 14та ўйинида майдонга тушди. Улардан фақат 4таси Премьер-лига баҳслари эди.