"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўзини яхши ҳис қилмоқда ва машғулотда қатнашиб, тўлиқ куч билан ўйнашга тайёр.
Бу ҳақда футболчи Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.
"Аҳволим яхши. Менга қўллаб-қувватловчи сўзлар айтган мухлислардан миннатдорман. Сизларни қучаман", - деб ёзади Месси.
Эслатиб ўтамиз, "Реал"га қарши учрашувдан сўнг (2:1) Месси ўнг оёғида оғриқ сезган эди, аммо тиббий текширув унинг соппа соғ эканини кўрсатди.