"Арсенал" ярим ҳимоячиси Томаш Росицки ёзда жамоадан кетиши мумкинлигини тасдиқлади. Ярим ҳимоячининг айтишича, у қишдаёқ кетиши мумкин эди.
"Биз кетиш ҳақида сентябрдаёқ гаплаша бошлаганмиз. Аммо ўша вақтларда трансфер мавсуми ёпилиб қолган эди ва мен ҳеч нарса қила олмадим. Шу сабабли эндиги трансфер мавсумида кетиш ёки қолиш ҳақида ўйлаб кўриш мумкин. Ҳозир ҳам шу иш билан бандман", - дейди Росицки.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Томаш Росицкининг "Арсенал" билан 2016 йил ёзига қадар давом этадиган шартномаси бор.