Кириш Регистрация

Кевин де Брюйне – Бундеслигада энг зўри

Баҳо:
+ | -

“Вольфсбург” жамоаси ҳимоячиси Марсель Шафер жамоадоши Кевин де Брюйненинг клубдаги фаолияти ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди.

- Кевин “Вольфсбург”да қолиши керак. Сабаби келаси мавсумда биз чемпионлар лигасида иштирок этамиз ва асосий соврин учун керашамиз. Кевин каби моҳир ва иқтидорли футболчилар эса ана шу вазифани бажаришда керак бўлади. Уни Бундеслиганинг энг зўр футболчиси десам, хато бўлмайди. Статистика ҳам сўзларимнинг далолатини акс эттиради, - ҳимоячи сўзларини келтиради goal.com нашри.

Таъкидлаш жоизки, Кевин де Брюйне хизматларига Манчестер шаҳрининг иккала жамоаси қизиқмоқда. Жорий мавсумда 23 ёшли бельгиялик футболчи Германия чемпионатида 26 учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача давом этади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 20:13, 25.03.2015.
Ўқилди: 2457 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.