Кириш Регистрация

ОЧЛ. "Лахвия" - "Бунёдкор" учрашувини уммонлик ҳакамлар бошқаради

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 8 апрель куни Доҳада “Лахвия” клуби билан куч синашади.

2015 йилги Осиё Чемпионлар лигаси “А” гуруҳи 4-тур доирасидаги “Лахвия” – “Бунёдкор” учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлари маълум бўлди. Унга кўра, баҳсда уммонлик ҳакамлар гуруҳи хизмат қилади. Бош ҳакам Абдуллоҳ Ал-Ҳилоли 1970 йилда таваллуд топган бўлиб, халқаро фаолиятини 2002 йилда бошлаган. Ушбу ҳакам бунгача “қалдирғочлар” иштирокидаги битта учрашувда ишлаган. 2012 йилги Осиё Чемпионлар лигаси чорак финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Аделаида Юнайтед” – “Бунёдкор” (2:2) баҳсида айнан Абдуллоҳ Ал-Ҳилоли бошқариб борган эди.

Шунингдек, уммонлик ушбу ҳакамлар бригадаси жорий йилги “Насаф” – “Трактор Сози” баҳсида ҳам ишлашди.

Осиё Чемпионлар лигаси-2015
“А” гуруҳи. 4-тур. 8 апрель
Доҳа. “Абдуллоҳ Бин Ҳалифа” стадиони. Соат 21:30 (Тошкент вақти)
“ЛАХВИЯ” – “БУНЁДКОР”
Рефери: Абдуллоҳ Ал-Ҳилоли
Рефери асистенти 1: Ҳамид Ал-Маяҳи
Рефери асистенти 2: Муҳаммад Абдуллоҳ Муборак
Тўртинчи ҳакам: Мазарю Омар Муборак (барчаси – Оман)
Ҳакамлар эксперти: Хидоят Момбени (Эрон)
Учрашув комиссари: Кемел Токабаев (Қирғизистон)

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:20, 26.03.2015.
Ўқилди: 4381 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик