"Реал" ҳимоячиси Рафаэл Варан, Бразилия терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик учрашуви олдидан, Мадриддаги ҳаёти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ушбу мавсумда, мен асосий таркибда кам майдонга тушяпман, лекин мунтазам машғулотлар олиб бормоқдаман, шу сабабдан мен ўз "ритм"имни йўқотганим йўқ. Пепе ва Рамослар жароҳат олган вақтларида, мен асосий таркибда майдонга тушдим, лекин бахтга қарши у пайтлар клуб учун энг яхши даврлар бўлмади.
Лекин бу дахшатли ҳодиса эмас. Зеро, қийин ҳолатларда, сен янада кўпроқ нарсаларни ўрганасан ва хатолар устида ишлаб, уларни такрорламасликка интиласан.
"Мадрид"нинг бир қисми бўлиш - бу катта бахт. Мен бу бахтга эришганимдан хурсандман ва мақсадларим сари, дадил одимлайман" - дейди Рафа.