Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Англия Премьер-лигасининг энг кучли дарвозабонлари. 1-қисм

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси дуёнинг энг кучли биринчилиги ҳисобланади. Ушбу чемпионатда энг кучли футболчилар тўп суришади. Шу жумладан иқтидорли дарвозабонларни ҳам учратиш мумкин. Ўз вақтида бу биринчиликда юқори савиядаги дарвозабонлар ҳаракат қилишган. Бироқ  Англия терма жамоасида доимий равишда дарвозабонлар борасида муаммо юзага келган. Барқарор ўйин кўрсатадиган посбонларни учратиш қийин. Жо Харт айни дамда энг иқтидорли дея таърифланаётганига қарамай, ундаам баъзи бир камчиликлар борлигини айтиш лозим. Қуйида эътиборингизга  Премьер-лигада фаолият кўрсатаётган  энг кучли дарвозабонлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. 

Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”)

Қачон бери тўп сурмоқда: 
2011 йилдан бери...

“Манчестер Юнайтед”нинг энг ишонган дарвозабони дея сўзсиз испаниялик Де Хеани кўрсатиш мумкин. У 2011 йилда “қизил иблислар” жамоасига келиб қўшилган. Шундан бери клубнинг ажралмас бир бўлакига айланиб бўлди. Жуда мушкул вазиятларда ҳам айнан шу посбон клубини қутқариб келаётгани ҳам юқоридаги сўзимизда мисол бўла олади. Унинг  Англиядаги муваффақиятли одимларидан сўнг бир қатор жамоалар унга кўз тикишди. “Реал” ҳозирда уни харид қилишга асосий даъвогарлардан бири бўлиб  турибди. Икер Касильясни кетганидан сўнг Де Хеани унга ўринбосар сифатида қарашмоқда. 

Тибо Куртуа (“Челси”)

Қачондан бери тўп сурмоқда:
 2014 йилдан бери...

Бельгиялик дарвозабон аслида “Челси”га тегишли эди. Лекин Петр Чех  борлиги учун ҳам Куртуа “аристократлар” заҳирасида қолиб кетди. Бунинг натижасида лондонликлар уни кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун “Атлетико”га ижарага берди. Айтиш керакки, Куртуа испанияда жуда ишончли ўйинлар намойиш қилди ва “Челси”га тайёр ҳолда қайтди. Бунинг оқибатида эса Тибо Куртуа Чехни заҳирага михлади. Айни пайтда Куртуа ҳам Премьер-лиганинг энг кучли посбонларидан бири ҳисобланади. Айниқса, 29-турда “Саутгемптон”га қарши ўйинда Куртуа жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган асосий қаҳрамонга айланди.
 
Петр Чех (“Челси”)

Қачондан бери тўп сурмоқда:
2004 йилдан бери...

Яқинда “Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Чех ва Куртуа ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, битта жамоада тенг кучли иккита дарвозабонни бўлиши фойдали деб айтиб ўтди. Тўғри, айни паллада лондонликлар бирйўла иккита кучли дарвозабон бор. Петр Чех 2004 йилда “Челси”га келган бўлса, шундан бери ўз ўрнини ҳеч кимга бермасдан келаётганди. Бироқ  Куртуани келиши уни жойини йўқотишига сабаб бўлди. Шунга қарамай, Чех айни пайтда дунёнинг  энг кучли посбонларидан  бири  бўлиб  турганлигини  алоҳида таъкидлаш керак. Ёзда чехиялик 32 ёшли  дарвозабон  “Челси”дан кетиши мумкин.  Унга айни пайтда бир қатор  жамоалар  қизиқиш билдирган. 

Асмир Бегович (“Сток  Сити”)

Қачондан бери тўп сурмоқда:
2010 йилдан бери...

Туманли Албионда  тўп суриб келаётган дарвозабонлар орасида  энг қарияси дея Беговични кўрсатиш мумкин. Умуман олганда, катта тажрибага эга бўлган дарвозабон дея сўзсиз Асмирни кўрсатиш мумкин. “Портсмут”, “Борнмут”, “Йовил Таун” жамоаларида тўп сурган. Кейинчалик “Сток Сити”га келган Бегович ўзининг энг ёрқин ўйинларини ўтказмоқда. Босния терма жамоаси дарвозабони “Сток Сити”га ташрифидан сўнг даниялик Томас Соренсеннинг жойини олиб қўйди. Ҳозирда унга “Ливерпуль”, “Реал” томонидан жиддий тарзда қизиқиш бўлмоқда. Улар сафига яқинда “Тоттенхэм” ҳам қўшилди. 

Уго Льорис 

Қачондан бери тўп сурмоқда:
2012 йилдан бери...

Франция терма жамоаси дарвозабони бўлмиш Льориснинг Англиядаги саргузаштлари 2012 йилдан бошланган. “Тоттенхэм” “Лион”дан уни сотиб олиб  тўғри иш қилганлигини кўрсатиб қўйди. 2012 йилдан буён “шпорлар”нинг  асосий дарвозабони бўлиб келмоқда. “Тоттенхэм” мураббийлар штабида тез-тез ўзгаришлар рўй берганига қарамай, ҳамон Льорис клубнинг ажралмас  бир қисми ҳисобланади. Лекин дарвозабон ёзда “Тоттенхэм”ни  тарк  этиши мумкин.  Унга асосий даъвогар “Манчестер Юнайтед”, “Реал” бўлиб турибди. Иккиси ҳам Льорисни харид қилиш орқали таркибни кучайтириб олса, “Тоттенхэм” яхшигина даромад ишлаб олиш эҳтимоли бор. 

Иззатбек  Абдуваҳобов  тайёрлади

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 18:58, 26.03.2015.
Ўқилди: 4155 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.