"Арсенал" етакчиларидан бири Аарон Рэмзи жамоадоши Кокленнинг ўйини ўсгани ҳақида гапириб ўтди.
"Коклен ростдан ҳам ажойиб. У жуда қалтис ўйнайди, рақибга тўп билан ўйнашига йўл қўймайди, шу сабабли қарама-қаршиликларда ғолиб бўлади.
Агарда сенинг ёнингда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратувчи жамоадошинг бўлса, ўзингни хотиржам ҳис этасан. Коклен эса бу вазифани қойилмақом тарзда бажаряпти" - дейди Ремси "Арсенал" расмий сайтига берган интервьюсида.