Евро-2016 саралаш баҳсида Украина дарвозасига ғалаба тўпини киритган Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.
"Жисмоний томондан бу ўйин жуда қийин бўлди, аммо уч очко олишга эришдик. Ўйнаш ҳақиқатдан ҳам осон бўлмади, чунки рақибимиз ўзининг тажовузкорлиги ва яхши ҳимоялана олиши билан танилган.
Бу менинг энг яхши ўйиним эмас эди, Испания сафида ўйнаш учун ҳамма нарса қиламан", - дейди Мората.