Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Фурқат Ўролов: “Ғаллакор” мавсумга тайёр

Баҳо:
+ | -

“Ғаллакор”нинг бу йилги мавсумга олиб бораётган тайёргарлиги хусусида сўз юритишда давом этмоқдамиз. Жамоа бугун “Сўғдиёна” ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушганлиги ҳақида хабар бергандик. Ўйиндан сўнг бош мураббий Фурқат Ўролов Sports.uz сайтига интервью берди.

- Фурқат ака, бу ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Назорат учрашувлари бўлгани боис, натижа катта аҳамиятга эга эмас. Бу ўйинда аралаш таркибдан фойдаландик. Натижа шунга яраша бўлди. Биласизми, кетма-кет уч кун мобайнида футболчлар тўп суришди. Бу ҳам ўйинчиларда бироз чарчоқ аломатларини юзага келишига сабаб бўлди.

- Энди жамоа бошқа назорат учрашувларида иштирок этмаса керак?

- Ҳа, бу сўнгги назорат ўйинимиз эди. Энди бор эътиборимизни чемпионат баҳсларига қаратамиз. Олдимизда муҳим ўйинлар кутмоқда.

- Умуман олганда, жамоангиз янги мавсумга тўлиқ тайёрми?

- Тайёр дейишим мумкин. Имкониятларимиздан тўлиқ келиб чиқиб, тайёргарликни давом эттирдик. Кўриб турганингиздек, ҳаммаси ижобий тарзда ўтди. Ўтган йилда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулосалар чиқардик. Энди янги мавсумда қандай ўйин кўрсатишимиз қолмоқда холос.

- Молиявий тарафдан ўзгаришлар борми?


- Албатта, туман ҳокимимиз барча шароитларни яратиб бермоқда. Бунинг учун Ғаллаорол тумани ҳокими Азим Тиллабов Искандаровичга алоҳида миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. У инсон футболни тушунгани ва жамоани яхши бўлиши учун барча имкониятларни яратиб бермоқда.

Иззатбек Абдуваҳобов суҳбатлашди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 10:29, 29.03.2015.
Ўқилди: 2862 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.