"Реал" яримҳимоячиси Тони Кроос Испания ОАВни танқид қилди.
"Ким мени яхши таниса, биладики, мен шамол йўналишига қараб ҳилпирайдиган байроқ эмасман. Испания матбуотини шундай дейиш мумкин. Жамоа ютса - ҳаммаси яхши, ютқазса - дарров танқидлар ёғилади.
Бу мавсум кўп ўйин ўтказдим, менда қишки таътил бўлмади. Баъзан ўзингда чарчоқ ҳис қиласан, бу табиий. Ҳозирги вақтда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман ва "Реал"да бахтлиман", - дейди Кроос.