Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

ОФК U23 саралаш. Олимпиячиларимиз Бангладешни йирик ҳисобда мағлуб этишди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати йўлланмаси учун саралаш босқичидаги ўзининг иккинчи баҳсини ўтказди. Ашурматов шогирдлари Бангладеш дарвозасига жавобсиз 4та йўллашди.

Бош мураббий Сурияга қарши ҳал қилувчи ўйинга асраш мақсадида деярли барча етакчи футболчиларни бугунги ўйинга туширмади. Шунга қарамай, жамоамиз мезбонлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп йўллашди.

Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Машарипов жарима зарбасини чиройли зарба билан голга айлантирди. Бугунги ўйинда сардорлик вазифасини бажарган Сардор Раҳмонов "стандарт"дан сўнг рақиб дарвозасига бош билан 2та тўп йўллади. Биринчи бўлим тугашига яқин эса Аббос Махсталиев ҳисобни 4:0га етказди.

Олимпиячиларимиз иккинчи бўлимни ҳам фаол бошлашди. Иложи бўлса, яна 3та гол уриб, тўплар нисбатига кўра Суриядан олдинга ўтиб олишимиз керак эди. Аммо 55-дақиқада Шоғуломов керак бўлмаган жойда рақиб футболчисини туртди ва майдондан четлатилди. Ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида Бангладеш ҳимоячиси бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Махсталиевни тортиб қолиб, қизил карточка олди. Шундай бўлса-да, жамоамиз бошқа гол ура олишмади.

Осиё чемпионати йўлланмаси 31 март куни бўлиб ўтадиган Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади. 10та гуруҳ ғолибларидан ташқари, 2-ўринни эгаллаган яна 5та жамоа ҳам қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

AFC U23 Осиё чемпионатига саралаш, "Е" гуруҳи, 2-тур
БАНГЛАДЕШ U23 - ЎЗБЕКИСТОН U23 - 0:4 (онлайн трансляция)
Голлар: Ж.Машарипов (3), С.Раҳмонов (13, 29), Аббосбек Махсталиев (39)
Четлатишлар: Райҳон (70) — Алишер Шоғуломов (55)
Бангладеш: 1.Литон, 2.Топу, 3.Райҳон, 4.Ёсин Хон, 5.Наҳид, 6.Муҳаммад Атиқур, 7.Жевел Рана, 10.Ҳемонта Синвент, 11.Соҳел Рана, 13.Шакил Аҳмад, 20.Воҳид
Ўзбекистон: 1.Акмал Турсунбоев, 2.Акромжон Комилов (Жасур Ҳакимов 71), 3.Сардор Раҳмонов (Муҳсин Убайдуллаев 61), 6.Аббос Махсталиев, 13.Ҳасан Асқаров (Никита Павленко 46), 14.Жавлон Мирабдуллаев, 16.Жавоҳирбек Расулов, 17.Алишер Шоғуломов, 18.Сардор Собирхўжаев, 19.Жалолиддин Машарипов, 22.Темур Аюпов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:50, 29.03.2015.
Ўқилди: 11371 марта.
Фикрлар: 50 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.