"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич, ёш клубдоши Мартин Эдегор ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
"Буюк футболчи бўлиш учун Эдегорда барча сифатлар мавжуд. Барчаси унинг ўзига боғлиқ. У "Реал" даражасидаги футболчи бўлиши мумкин ва бунинг учун тинмай меҳнат қилиши лозим. У биз билан машғулотлар олиб борди ва буюк истеъдод эканлигини исботлади, тинмай ишлади. Эдегор - ажойиб дўст, жуда камтар ва хотиржам. Умид қиламанки, у келажакда "Мадрид"нинг ажралмас бўлагига айлана олади." - дейди Модрич.