Белгия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Венсан Компани Кипрга қарши (5:0) ўйиндан сўнг жамоадоши Азар ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Биз ҳеч қачон бошқача Азарни кўрмаганмиз. Эден – жамоа учун жуда муҳим ўйинчи. У бугунги каби майдонда ҳаракатланса, уни тўхтатиб қолиш қийин. У йилдан йилга ривожланмоқда. Бу ғалаба бизга мос эди. Энди биз гуруҳда биринчи ўрин учун курашамиз», - дейди футболчи.