Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Миржалол Қосимов: "Японияга ўхшаган жамоалар хатоларни кечирмайдилар"

Баҳо:
+ | -

Япония терма жамоаси билан бугунги ўртоқлик учрашувида 1:5 ҳисобида мағлубиятга учраган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан сўнг фикрларибилан ўртоқлашди.

"Албатта, натижадан қониқмадим. Бугун биз ўз имкониятлармиздан паст ўйнадик. Японияга қарши жамоа билан ўйинда шунча хатога йўл қўйсанг, дарҳол жазоланасан.

Учрашувнинг ўртоқлик аҳамиятини назарда тутиб, очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик ва майдонга икки ҳужумчини туширдик. Аммо рақиб ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам зўр ўйнади. Айниқса, японларнинг тезкор қарши ҳужумларини таъкидлаган бўлар эдим. Улар аниқ ва тезкор футбол намойиш этишди. Албатта, етакчи ўйинчиларимизнинг йўқлиги ҳам ўз сўзини айтди, аммо ўртоқлик учрашувлари худди шунинг учун, захирадагиларни синаш учун ташкил қилинади.

Учрашув давомида рақиб дарвозаси олдида кўп вазиятлар яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Натижада таблога шундай ҳисоб акс этди. Шунга қарамай, тушкунликка тушиш ва қўлларимизни туширмаслигимиз керак. Расмий ўйинларгача яхши тайёрланиб, хулосалар чиқариб олишимиз керак. Унгача яна бир назорат учрашуви ўтказамиз", - дейди Қосимов.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 21:02, 31.03.2015.
Ўқилди: 10196 марта.
Фикрлар: 57 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик