"Бавария" яримҳимоячиси Хаби Алонсо жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикрларини билдирди.
"Менинг "Бавария"га ўтишимга сабаблар кўп эди ва улардан бири айнан Гвардиола эди. Унчалик узоқ бўлмаган мураббийлик фаолиятида у қандай қилиб бундай натижаларга эришганини тез тушундим. Унинг олдида футболдан жуда кўп сабоқ олаётганим менга мотивация беради.
Таркиб тузишда, майдонда жойлаштиришда у жуда нозик мутаҳассис. Гвардиола – ажойиб стратег, ўйиннинг барча жабҳаларини тушунади. У ўйинчиларга ўз фалсафасини сингдира олади ва унинг тўғрилигига ишонтира олади", - дейди Хаби Алонсо.













