Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Самвел Бабаян: "Бугун муҳим ғалабага эришдик"

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳар икки жамоа бош мураббийи ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

 

Самвел БАБАЯН (“Пахтакор” бош мураббийи): - Бугунги баҳс биз учун жуда муҳим эди. Чемпионатда аввалги ўйинда очко йўқотгандик. Футболчилар яхши ўйин кўрсатишди ва чиройли ғалабага эришдик. Улар ўзларидан талаб қилинган кўрсатмаларни бажаришди.

Сергеев ҳозирда мамлакатимиздаги энг яхши ҳужумчилардан бири. Унинг голлари эвазига зафар қучдик. Баъзида ҳужумлар чоғида зарба беришда муаммоларга дуч келяпмиз. Игорь ҳали ўз устида ишлаб, янада кучлироқ ҳужумчига айланишига ишонаман.

Ҳар бир дарвозабонда омадсиз даврлар бўлади. Лобановда ҳозир шундай ҳолат содир бўляпти. “Ал Айн” билан учрашувда у қайтариш қийин бўлган вазиятда тўпни қайтарди, бироқ кейин узоқ масофадан зарбани ўтказиб юборди. Бугун ҳам унда хато бўлди. Баъзида шундай ҳолатлар юз бериб туради. Мен уни Ўзбекистондаги энг кучли дарвозабон деб биламан.

 

Александр МОЧИНОВ (“Бухоро” бош мураббийи): - Ўйин қизиқарли кечди. Жамоалар майдонда жиддий кураш олиб боришди. Голларни эса хатоларимиз эвазига ўтказиб юбордик. “Пахтакор” сафида маҳоратли ва тажрибали футболчилар кўп. Шу жиҳат ўйин тақдирини ҳал қилди. Жамоа ўйинини кучайтириш устида иш олиб боряпмиз. Янги футболчиларнинг жамоага киришиб кетиши учун бир оз вақт керак.

Тожиевда жароҳат борлиги сабабли бугун тўлиқ ўйнамади. У ўзига келиб, жамоага катта фойда келтиришига ишонаман.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 21:32, 03.04.2015.
Ўқилди: 3326 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.